Спорт      Бош саҳифа

ЧЕМПИОНЛИК САРИ БИРИНЧИ ҚАДАМ

Кўпчилик сузиш бўйича чемпионлар одатда, катта, халқаро стандартларга жавоб берадиган ҳавзаларда машқ қилганлар орасидан чиқади, деб ўйлайди.

ЧЕМПИОНЛИК САРИ БИРИНЧИ ҚАДАМ

Бундай бассейнларда сузишнинг барча сир-асрорларини пухта ўзлаштириш мумкин, деган қараш бор-да. Лекин ҳаётда бунинг мутлақо тескариси ҳам бўлиши ҳеч гап эмас. Сабаби... 

Ҳозир аксарият ота-она фарзандини мактабдан ташқари бўш вақти унумли ўтиши учун бирор спорт тўгарагига беришни хоҳлайди. Улардаги иштиёқ ҳар қачонгидан кучли. Бунинг учун болалар ва ўсмирлар спорт мактаби энг мақбул танлов бўлиб қолмоқда.

Бу бежиз эмас. Чунки мамлакатимизнинг барча ҳудудларида замонавий шарт-шароитга эга спорт масканлари муҳайё этилган. Бу эса, спорт билан шуғулланишга қўшимча рағбат уйғотиб, ёшларимиз сафининг янада кенгайишига хизмат қиляпти.

Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳавас қилса арзигулик ана шундай масканлардан. Унинг фаолияти билан яқиндан танишганимизда, бунга яна бир карра амин бўлдик.

— Спорт мактабимиз шу йилдан фойдаланишга топширилди, — дейди 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бош услубчиси Камолиддин НАЗИРОВ. — Орадан қисқа вақт ўтганига қарамай, айни пайтда мактабда дарсдан кейин жами 1200 нафардан ортиқ бола спорт билан мунтазам шуғулланмоқда. Бари 4 — 15 ёшдаги болалар. Уларнинг деярли ярми қизлар. Бу ерда спортнинг 18 тури бўйича йўналишлар ташкил этилган бўлиб, аксарияти Олимпия ўйинларига киритилган. Шундан бўлса керак, кейинги пайтларда спорт мактабига фарзандини бериш истагидаги ота-оналар сафи кенгаймоқда.

Илгари ота-она боласини бу масканга олиб келиб, фақат ўзи хоҳлаган спорт турига берарди. Бола муайян муддат ўша спорт билан шуғулланиб, кейинчалик бошқасига хайрихоҳлик билдирарди. Натижада бола қарорида пала-партишлик, кучли иккиланиш юзага келган. Ҳозир эса ота-она фарзанди қайси спорт турига иштиёқ билдирса, албатта, инобатга олмоқда. Бу амалда ўз самарасини бераётир.

Энди фарзандини бирон тўгаракка берган ота-она фақат спорт формасини харид қилади. Қолган барча зарур инвентарлар, жиҳозлар спорт мактаби маъмурияти ҳисобидан. Эскирган, фойдаланишга яроқсиз спорт анжомлари ўз вақтида янгисига алмаштирилади.   

— Спорт мактабимизнинг бошқаларникидан фарқи — унда сузиш ҳавзасининг мавжудлигида, — дейди сузиш бўйича мураббий Комила АЛИМОВА. — Бу жуда муҳим аҳамиятга эга. Негаки, бола спорт билан шуғуллангандан кейин сарфлаган қувватини тиклаш, чарчоғини ёзиш учун сувга тушиши талаб этилади. Шу маънода болаларга 8х12 ҳажмдаги бассейн хизмат кўрсатади.  

Спорт мактабида сузиш билан шуғулланаётган болалар ҳам юздан ортиқ. Улар 15 кишидан ошмаган кичик-кичик гуруҳларга бўлиниб, икки соат давомида машғулот ўтайди. Пировардида, ҳар бир бола билан индивидуал шуғулланишга эришилади, бола сузиш сир-асрорини мукаммал ўзлаштиради. 

— Мен ҳозир 3-синфда ўқийман, — дейди пойтахтлик Абдужалил АБДУСАМАТОВ. — Келажакда ҳарбий бўлмоқчиман. Бунинг учун, энг аввало, жисмонан чиниқишим зарур. Шунга сузиш тўгарагига мунтазам қатнайман. Бундай мажмуани чиниқиш мактаби, деб биламан. Сузишнинг брасс, дельфин усулини яхши ўзлаштиряпман. Ишонаманки, бу менга келгуси ҳаётимда асқатади.

Дарвоқе, яна бир муҳим гап. Маскандаги бассейн у қадар катта ва чуқур (160 см) эмас. У асосан, болаларга мўлжалланган. Аммо унда шуғулланиб ҳам сузишда яхши натижаларга эришиш мумкин экан. Бунга мураббий Комила Алимова яқинда Бразилияда ўтказилган паралимпия ўйинларида бирйўла учта медални қўлга киритган спортчимиз Фотимахон Амиловани мисол келтирди. Унинг айтишича, нақд учта медални қўлга киритган ҳамюртимиз айни шундай бассейнда тобланиб, машқ қилган. Демак, кичик сузиш ҳавзасида машғулот ўтаб ҳам мисли кўрилмаган натижаларга, рекордларга эришиш мумкин экан. Буни Риода Фотимахон Амилова исботлаб берди.

Энг муҳими, сузиш боланинг қад-қомати тўғри шаклланиши, бўйи тез ўсиши, суяк тўқималари соғлом бўлишига катта ёрдам беради.

Спорт мактабида жамоавий спорт турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Масалан, баскетбол, волейбол. Уларга малакали мураббийлар бириктирилган. Бу ерда велоспорт тўгараги ҳам фаолият кўрсатади. Айни пайтда бу тўгаракка қабул жадал кетмоқда. Боиси, унда вело­трекдан ташқари, ВМХ (тоғлар оша ҳатлаб ўтиш) тури ҳам бор. Биласиз, бу экстремал спорт тури саналади. У кишига ўзига хос завқ бағишлайди. Шунинг учун бу ерга болалар ва ўсмирлардан ташқари, катталар ҳам ҳаваскор тарзда келиб шуғулланади.

— ВМХ велоспортида жароҳат олиш хавфи йўқ эмас, — дейди велоспорт бўйича мураббий Виктор БУСАРИН. — Буни инобатга олиб, майдончамиздаги сунъий тоғлар учидаги кесишмалар шуғулланувчининг ёшига мослаштирилган. Дейлик, тоғ узра бола учган маҳалда велосипед юқорига сакраб кетмаслиги учун чўққининг учи зарур даражада «қирқилади». Бу велосипеднинг пастга бир текисда тушишини таъминлайди. Албатта, машғулотлар мураббий ҳамроҳлигида бажарилади.                 

Пойтахтимиздаги 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби бизда олам-олам таассурот қолдирди. У ёшларнинг катта спортдаги орзулари рўёбига етакловчи дастлабки маскан эканини ишонч билан айтса бўлади. Зеро, чемпионлар ўз-ўзидан етишиб чиқмайди. Улар мана шундай кенг имконият ва шароит яратилган мажмуаларда тобланади, чиниқади, шаклланади…

Шаҳобиддин РАСУЛОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔10713

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10520

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Вақтдан илгарилаган спортчи

Вақтдан илгарилаган спортчи

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10898

Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 10713    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 10520    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 10898    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 10660    🕔 16:04, 29.11.2018
  • «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    Бир дақиқада  120 тагача зарба берилиши боис, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка  ўргатади.

    ✔ 2338    🕔 17:29, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар