Бугунги кунда чиндилар ва уларни ташиш масаласи нафақат юртимиздаги, балки бутун дунё миқёсдаги оғриқли ва айни дамда долзарб муаммолардан биридир.
У ҳақида қанча кўп гапирилса, шунча оз. Қанча кўп амалий ҳаракатлар орқали чора кўрилса, шунча экологик вазият учун фойда.
Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Экологик партияси депутатлари томонидан чиқинди масалалари бўйича мунтазам ўрганишлар олиб борилади.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида чиқиндиларни олиб кетиш билан шуғулланувчи «Раҳнамо сервис» масъулияти чекланган жамиятининг иш фаолияти ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Моҳира Ходжаева томонидан шу мақсадда ўрганилди.
Ўрганиш давомида туманнинг айрим ҳудудларида чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш билан боғлиқ муаммолар борлиги қайд этилди.
Ўз навбатида жамият раҳбарияти томонидан Бўстонлиқ туманининг вилоятдаги бошқа туманларга нисбатан катталиги ва чиқинди полигонининг узоқда жойлашгани сабаб ушбу муаммолар юзага келаётгани ва буларни ҳал этишда амалий ёрдам сўралди.
Депутат томонидан ушбу масалани ҳал этиш бўйича тегишли мутасаддиларга таклиф киритиладиган бўлди.
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔108
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил
Экологияда сунъий интеллект
🕔14:33, 14.08.2026
✔90
Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвестиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади
🕔15:12, 23.07.2026
✔116
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
Батафсил