Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилНавоий вилояти Қизилтепа туманида экологик ҳолатни яхшилаш ва яшил муҳитни асраш мақсадида навбатдаги амалий тадбир ташкил этилди. ЎЭП Қизилтепа туман кенгаши раиси ташаббуси билан «Ўзбекистон» маҳалласи, Мустақиллик кўчасида экологик ҳолатни ўрганишга қаратилган рейд тадбири ўтказилди.
Кўплаб дарахтлар танаси бетон билан қоплаб қўйилгани, яъни уларнинг илдиз қисмига ҳаво ва сув етиб боришига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар аниқланди. Бу эса дарахтлар кўкариши учун жиддий хавф туғдириши мумкинлиги таъкидланди.
Мазкур муаммога нисбатан зудлик билан чора кўриш мақсадида маҳалла ҳудудида фаолият юритувчи масъул корхона ва ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликда иш олиб борилди. Дарахтлар тагини қоплаб турган бетон қатламлар олиб ташланди ва табиат фарзандлари яна эркин «нафас олиш» имконига эга бўлди.
Ушбу амалий қадам партиянинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил маконларни асраш ва жамоатчиликда экологик маданиятни шакллантиришга қаратилган узлуксиз фаолиятининг навбатдаги ифодасидир.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил