Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилСирдарё вилоятида экологик маданиятни юксалтириш ва ёшлар ўртасида табиатга бўлган масъулиятни ошириш мақсадида ЎЭП Сирдарё вилоят Кенгаши ҳамда Гулистон давлат педагогика институти ҳамкорлигида амалий тадбир ташкил этилди.
Давлатимиз раҳбари қарори билан жорий йил 15 май куни қабул қилинган «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси»да белгиланган вазифалар ва уларни амалга оширишда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида институтда «Мен табиатни асрайман» мавзусида талабалар ўртасида дебат (мунозара) бўлиб ўтди.
Тадбирда турли факультетларда таҳсил олаётган талабалар фаол иштирок этишди. Улар экологик муаммолар, уларнинг ечимлари, аҳоли ўртасида экологик онг ва маданиятни шакллантириш каби долзарб масалалар юзасидан ўз фикр ва қарашларини асосли ва далилли ҳимоя қилишди.
Жамоалар иқлим ўзгариши, чиқиндиларни тўғри бошқариш, қайта тикланувчи энергия манбалари ва жамоатчилик фаоллигининг аҳамияти каби мавзуларни чуқур таҳлил қилиб, ўз муносабатларини билдиришди.
Камолиддин РЎЗИМАТОВ тайёрлади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил