Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилБухоро инновациялар университетида халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов иштирокида талабалар билан учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, ёшлар фаоллигини ошириш, экологик маданиятни шакллантириш, атроф-муҳитга масъулиятли муносабатни тарғиб қилишга қаратилди.
Депутат мамлакатда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар билан бир қаторда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам тўхталди. У бугунги кунда ҳар бир фуқаро, айниқса ёш авлод экологик билим ва кўникмаларга эга бўлиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.
Талабалар томонидан экологик саводхонликни ошириш, яшил технологиялар, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил