Давр нафаси      Бош саҳифа

Қонунчилик палатасида: Болалар ҳимояси, дарахтлар муҳофазаси ва қайтарилган қонун

 

Охирги пайтларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги йиғилишлар ниҳоят­да қизғин кечаётганини кузатиб бораётган ҳар қандай инсон англаши қийин эмас. Куни кеча бўлиб ўтган йиғилиш ҳам фракциялараро ана шундай  баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Қонунчилик палатасида:  Болалар ҳимояси,  дарахтлар муҳофазаси ва қайтарилган қонун

Бола ҳақ-ҳуқуқи дахлсиз, қонун янада қатъийлашади

Бола ҳуқуқини ҳимоя қилиш масаласи энди биргина ахлоқий бурч эмас – у қонун билан янада қаттиқроқ ҳимояланади. Депутатлар болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласини муҳокама қилишди.

Аввало, ушбу масала Ўзбекистон Экологик партияси фракциясида муҳокама қилиниб, депутатлар янги нормаларнинг нақадар аҳмиятли эканига эътибор қаратишди.

 

Хўш, эндиликда нималар ўзгармоқда?

Болалар тасвири туширилган порнографик контент тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш – жиддий жазога олиб келади. Энг ками жаримадан бошланиб, озодликдан маҳрум қилишгача.

Тергов ва суд жараёнида вояга етмаганлар сўроқ қилинишида қонуний вакил – яъни ота-она ёки ҳомий иштирок этиши шарт қилиб қўйилади. 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларни сўроқ қилиш муддати аниқ тартибга солиняпти: 30 дақиқадан 4 соатгача. Бунда бу танаффуслар билан, боланинг ёши ва руҳий ҳолатидан келиб чиқилади.

 

Нима учун бу муҳим?

Ҳар бир бола ўзини хавфсиз ҳис қилишга ҳақли. Зўравонликдан ҳимоя – фақат оила эмас, давлатнинг ҳам мажбуриятидир. Янги ўзгаришлар нафақат жазони кучайтириш, балки болаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини реал механизмлар орқали таъминлашга қаратилгандир.

 

Туркий халқлар ҳамкорлиги мустаҳкамланади

«Туркий давлатлар ташкилотининг Фуқаро муҳофазаси механизмини ташкил этиш тўғрисидаги битимни (Бишкек, 2024 йил 6 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар билан турли соҳалардаги ҳамкорлиги кенгайиб бормоқда. Шу сабабли, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг фавқулодда вазиятлар идоралари ўртасида ушбу соҳадаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

 

Дарахтлар муҳофазаси янада кучайтирилади

Экологик партия фракцияси йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекис­тон Республикаси Қонуни лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 30 декабрдаги «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижроси доирасида ишлаб чиқилган.

Маълумот учун: 2021 йилда биргина Тошкент шаҳрида 289 та қурилиш объекти ҳудудида 4 429 туп дарахтнинг қаровсиз қолиши, 80 туп дарахт қуриб қолиши ва касалланиши аниқланган.

Сўнгги йилларда аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш, уларни сақлаб қолиш борасида тизимли чоралар кўриляпти. Хусусан, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги Фармонига асосан ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталар қимматбаҳо навларининг  кесилишига мораторий эълон қилинган ҳамда ушбу мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилган.

Бироқ, дарахтлар кесилишининг олдини олиш мақсадида мораторий жорий этилишига қарамасдан айрим шахсларнинг ўсимлик дунёси объектларига бўлган тажовузкор ҳаракатлари, шу жумладан, дарахтларни ноқонуний кесиш билан боғлиқ ҳолатлар умумэкологик вазиятнинг ёмонлашишига ва жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Маълумот учун: 2019 йилда 3 733 туп, 2020 йилда 7 812 туп (3 428 туп қимматбаҳо), 2021 йилда 8 243 туп (4 182 туп қимматбаҳо) дарахтларнинг ноқонуний кесилиш ҳолатлари аниқланган.

Бундан ташқари, саноат ишлаб чиқариш, қурилиш, урбанизация  ва бунёдкорлик кўламининг кескин кенгайиши аҳоли пунктларига тушаётган экологик юкламани камайтириш механизмларини такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, республикамиз дарахт ресурслари кам мамлакатлар тоифасига кириб, ўрмон билан қопланиш даражаси атиги 8 фоизни ташкил этади. Ушбу кўрсаткич Тожикистонда 3 фоиз, Қирғизистонда 3,5 фоиз, Қозоғистонда 5,9 фоиз, Туркманистонда 8,7 фоиз, Россия Федерациясида 65 фоиз, Япония давлатида эса 66 фоизни ташкил этади.

Шунинг учун ҳам Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:

– дарахт ва буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлик учун (79-модда) жарима миқдорларини ошириш;

– маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган ҳуқуқбузарлик учун ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш чораларини белгилаш;

– дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларини кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилинишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган қурилиш лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаганлик учун жавобгарликни белгилаш.

 

Қуйи палатада тортишув ва... қонун лойиҳаси қайтарилди

«Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига хусусий сектор учун белгиланган ижтимоий мажбуриятларни эркинлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокамаларга, баҳс ва тортишувларга сабаб бўлди.

Узоқ давом этган баҳс-мунозаралар, савол-жавоблар ва тортишувлардан сўнг, қонун лойиҳаси етарли овоз ололмади ва ташаббускорларга қайтарилди.




Ўхшаш мақолалар

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔51

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔151

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

🕔15:48, 26.03.2026 ✔181

Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

    Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

    ✔ 51    🕔 15:56, 13.04.2026
  • Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

    Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

    ✔ 151    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистоннинг  «яшил» тараққиёт сари  дадил қадамлари

    Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари

    Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.

    ✔ 181    🕔 15:48, 26.03.2026
  • Хавфсиз саноат ва  истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Хавфсиз саноат ва истеъмолчилар ҳуқуқи –  депутатлар муҳокамасида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш самарадорлигини кенгайтириш, суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш, аҳолининг молиявий хатарлар ҳақида хабардорлигини ошириш, саноат хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлаш ҳамда креатив иқтисодиётни ривож­лантиришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

    ✔ 212    🕔 11:04, 24.03.2026
  • Атроф-муҳит муҳофазаси:  ижро  масъулияти  ва самарадорлик

    Атроф-муҳит муҳофазаси: ижро масъулияти ва самарадорлик

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ижро этилиши ҳолати Тошкент ва Навоий вилоятлари мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

    ✔ 199    🕔 10:58, 24.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар