Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилНукус шаҳрида экологик маданият ва атроф-муҳитга эҳтиёткор муносабатни шакллантириш мақсадида «Эко квест – Нукус-2025» мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақа Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Нукус шаҳар кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди.
– Иштирокчилар бир қатор экологик топшириқларни бажардилар, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид билим ва кўникмаларини намойиш этишди. Мусобақадан кўзланган мақсад, ёшлар ўртасида экологик тафаккурни юксалтириш, жамоатчиликни экологик муаммоларга бефарқ бўлмасликка чақириш бўлди, – дейди ЎЭП Нукус шаҳар партия ташкилоти раиси Арухан Исмайлова.
«Эко квест – Нукус-2025» нафақат беллашув, балки ҳамкорлик, ташаббускорлик ва табиатга меҳр руҳида ўтган ижтимоий-ахборот платформасига айланди. Тадбир якунида энг фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил