Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎЭП Навоий вилоят кенгаши ташаббуси билан Навбаҳор туманидаги 2-сонли политехникумда навқирон авлод вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда политехникум ўқувчилари, партия фаоллари ҳамда экология соҳаси мутахассислари иштирок этди.
Давра суҳбатининг асосий мақсади – ёшларда экологик маданиятни шакллантириш, табиатни асрашга бўлган интилишларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистон Экологик партиясининг мақсад ва вазифалари ҳақида ёшларга кенг тушунча беришдан иборат бўлди. Тадбир давомида партиянинг асосий йўналишлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил маконларни кенгайтириш, сув ва ҳаво сифатини яхшилаш борасидаги ташаббуслари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ёшлар экологик муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари ҳамда яшил келажакни барпо этиш борасидаги таклиф ва фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил