Аниқ ва пухта режа, муносиб шароит, тизимли ва изчил ҳаракат, сидқидилдан қилинган меҳнат... Буларнинг барчаси омухта қилинганда ҳар қандай довон забт этилади, кўзланган марраларга эришилади.
Мамлакатимизда аҳолининг даромадлари, турмуш даражаси ва сифати узлуксиз ошиб бормоқда. Ҳар биримиз ўз кундалик ҳаётимизда кўриб-билиб турган бу ҳақиқатни яна бир далил — жорий йилнинг ўтган 9 ойида ўртача ойлик иш ҳақи 12,6 фоизга ошгани ҳам яққол тасдиқлайди, албатта. 1 октябрдан бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар яна 15 фоизга оширилди. Янги қишлоқ массивларида намунавий лойиҳалар бўйича 12 мингдан ортиқ шинам ва қулай уй-жой фойдаланишга топширилгани ҳам қанчадан-қанча юртдошларимизнинг ҳаётини қувончга тўлдирди.
Бу рақамлар осмондан олингани йўқ: 2016 йил 13 октябрда ўтказилган Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини, 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга ошириш натижадорлигини муҳокама қилишга бағишланган мажлисида келтирилди.
Жорий йил 9 ойи якунлари бўйича мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ўсиши 7,8 фоизни, саноат ўсиши 7,2 фоизни, қурилиш ишлари ҳажми ўсиши 15 фоизни, чакана савдо айланмаси ўсиши 14,2 фоизни, хизматлар кўрсатиш ҳажми ўсиши 12,4 фоизни ташкил этди.
Ҳукуматимиз мажлисида йил бошидан буён 2016 йилги Инвестиция дастури доирасида 100 та йирик ишлаб чиқариш объекти ишга туширилгани қайд этилди. Вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар раҳбарлари олдига йил охиригача ишга тушириш мўлжалланган 64 та йирик ишлаб чиқариш қувватини фойдаланишга топширишни сўзсиз таъминлаш вазифаси қўйилди.
Аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қаратилган инфратузилма объектларини ривожлантириш ҳамда энг муҳим ижтимоий масалаларни ҳал этиш бўйича 14 та ўрта муддатли дастурлар лойиҳаларини тайёрлашни тугаллаш ва ҳукуматга тасдиқлаш учун киритиш топширилди. Булар қаторида сув, электр таъминоти, аҳолига транспорт хизматини кўрсатишни яхшилаш, маҳаллий автомобиль йўлларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, мактабгача таълим муассасалари ва бозорларни модернизациялаш, кам таъминланган ва ёш оилалар учун арзон уй-жойлар қуриш, аҳолини арзон дори воситалари билан таъминлаш, аёллар, болалар ва пенсионерларга тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш дастурлари ишлаб чиқилиши белгиланди. Ушбу тадбирлар халқимизнинг фаровон ҳаёти йўлида қўйилган заминни янада мустаҳкамлайди.
Ўтган ҳафтада юртимизда яна бир муҳим воқеа бўлди: куни кеча, 2016 йил 14 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини киритиш ҳақида қонунчилик ташаббуси билан чиқиб, тақдимнома киритди.
Коррупция — тараққиёт кушандаси. У бор жойда ривожланиш, ўсиш бўлмайди. Мамлакатнинг нафақат иқтисоди, балки барча жабҳаси депсиниб тураверади.
Энди юртимизда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш мақсадида илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ушбу лойиҳа коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тўлиқ қонуний тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Албатта, эртани ўйлаб, бугун қилинаётган ишлардан кўзланган мақсадлар бисёр. Бундай стратегик мақсадлар халқимизнинг фаровон яшашига, тинч-тотув ҳаёт кечиришига хизмат қилади.
Назира ТЎХТАМИШЕВА
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон
🕔15:56, 13.04.2026
✔52
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»
🕔16:03, 02.04.2026
✔154
Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.
Батафсил
Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари
🕔15:48, 26.03.2026
✔182
Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.
Батафсил