Асрлар соясидаги ҳаёт
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Парламентлараро Иттифоқнинг 150-Ассамблеясида таъкидлаганидек, ҳудудларимизда 30 дан ортиқ ваколатлар маҳаллий Кенгашларга ўтказилди ва бу жараён изчил давом этмоқда. Бу эса, муаммоларни жойида ҳал этиш имконини яратмоқда.
Натижада, аҳоли турмуш тарзи, ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ҳаётида халқ депутатларининг таъсири ошиб, ижобий имижи шаклланмоқда.
Мамлакатимизда маҳаллий даражадаги бошқарув тизимини демократизация қилишда Конституциявий ислоҳотлар ўз аксини топмоқда. Ўтган йилги сайловлардан кейин вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳокимлар эмас, депутатлар ичида танланган шахс раислик қилмоқда. Ушбу тажриба туман ва шаҳарларда ҳам 2026 йил 1 январдан бошланиши белгиланган.
Жаҳон тажрибасида ҳам маҳаллий кенгашлар фаолиятини кучайтириш орқали ҳокимиятнинг очиқлиги ва ҳисобдорлиги таъминланган. Масалан, Германия, Жанубий Корея ва Японияда маҳаллий ваколат органларига кенг автономия берилиб, муаммоларни маҳаллий даражада тезкор ҳал этиш имконияти яратилган.
Умуман олганда, маҳаллий Кенгашлар ваколатларининг кенгайиши уларда янги сиёсий саҳифа очиб, халқ ва давлат ўртасидаги масофанинг яқинлашганини англатади.
Севара ФАЙЗИЕВА,
ЎЭП Тошкент шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати
Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.
БатафсилВазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилЎзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил