Жараён      Бош саҳифа

«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.

«Олтин қалам»  XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

Асосий мукофотлар:

Битта Бош миллий мукофот

 

Телевидение йўналиши бўйича

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот
(1-, 2-, 3-ўринлар);

Радио йўналиши бўйича

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот
(1-, 2-, 3-ўринлар);

Босма нашрлар йўналиши бўйича

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот
(1-, 2-, 3-ўринлар);

Интернет нашрлари йўналиши бўйича

Энг яхши журналистик материал учун миллий мукофот
(1-, 2-, 3-ўринлар).

Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон  ҳақидаги энг яхши материали учун – 1 та биринчи ўрин, 4 та иккинчи ўрин (ТВ, радио, босма ва интернет нашрлари йўналишлари бўйича).

Шунингдек, 12 та рағбатлантирувчи номинация жорий этилади. Танловнинг рағбатлантирувчи номинациялари бўйича қўшимча эълон берилади.

Танлов ғолиб ва совриндорларига:

Танлов Бош миллий мукофоти соҳибига махсус диплом, «Олтин қалам» статуэткаси ва енгил автомобиль тантанали равишда топширилади.

Биринчи ўринни олган ғолиблар диплом, «Олтин қалам» статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 200 баробари миқдорида пул мукофоти билан;

Иккинчи ўринни олган ғолиблар диплом, «Олтин қалам» статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 175 баробари миқдорида пул мукофоти билан;

Учинчи ўринни олган ғолиблар диплом, «Олтин қалам» статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 150 баробари миқдорида пул мукофоти билан;

Танловнинг рағбатлантирувчи номинациялари ғолиблари диплом, «Олтин қалам» статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 100 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

Танловда ҳар бир иштирокчининг 2025 йил 22 апрелдан 2026 йил 22 апрелгача босма ва интернет нашрларида эълон қилинган, радио ва телевидениеда эфирга узатилган 5 тадан 7 тагача материаллари кўриб чиқилади.

Агар ижодий жамоа – газета таҳририяти танловда қатнашадиган бўлса, газетанинг 5 тадан 7 тагача сони, теле ёки радиоканал жамоаси танловда иштирок этадиган бўлса, 5 тадан 7 тагача энг яхши кўрсатув ёки энг яхши эшиттиришнинг электрон варианти (ёхуд ҳаволаси) илова қилинади.

«2025 йилда чоп этилган публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун» рағбатлантирувчи номинацияси бўйича танловда қатнашиш истагида бўлганлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига китобидан бир дона тақдим этади.

Танловга тақдим этиладиган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар ҳам илова қилинади:

– муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисидаги қисқача маълумот (объективка);

– муаллифнинг паспорт ёки ID-карта нусхаси, телефон рақами.

Жамоавий иштирок этувчи ОАВнинг рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси ва ташкилот раҳбарининг паспорт ёки ID-карта нусхаси.

Танловга ижодий ишлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлимлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари орқали, шунингдек, муаллифлардан тўғридан-тўғри электрон шаклда танлов матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб жорий йил 22 майга қадар қабул қилинади.

Матбуот йўналиши бўйича ижодий ишлар газета ёки журналда эълон қилинган материалларнинг нусхаси (pdf форматда);

интернет нашрлари бўйича материалларнинг ҳаволаси (линк, ссылкаси) кўрсатилган ҳолда;

телевидение бўйича видеоматериаллар (3 дақиқадан 30 дақиқагача телеграм форматда (аннотацияси, қисқача мазмуни баёни билан);

радио йўналиши бўйича аудиоматериаллар (3 дақиқадан 30 дақиқагача, аннотацияси, қисқача мазмуни баёни билан);

Рағбатлантирувчи номинация – фотожурналистика бўйича ижодий ишлар (JPEG, TIFF ва PNG форматда аннотацияси, қисқача мазмуни баёни билан) Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг info@jurnalistlar.uz электрон манзилига ҳамда Telegram мессенжерида +99870-484-71-79 телефон рақамига очилган (OLTIN QALAM 2026) саҳифага юборилиши сўралади.

«Олтин қалам» Миллий мукофоти учун халқаро танловининг ғолиб ва совриндорлари 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирида тантанали равишда тақдирланади.

 

 

Мурожаат учун телефонлар:

71 244-37-87, 71-244-64-62.




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔141

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔134

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔190

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 141    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 134    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 190    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 228    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 251    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар