Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Қашқадарёда 21 йилдан буён тозаланмаётган оқова сув нега ҳамон эътиборсиз қолмоқда?

Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси депутатлари Қашқадарё вилоятида олиб борилган ўрганишлар жараёнида жиддий муаммога дуч келишди.

Қашқадарёда 21 йилдан буён тозаланмаётган оқова сув  нега ҳамон эътиборсиз қолмоқда?

Гап шундаки, 1979 йилда ишга туширилган Қарши шаҳар оқава сув тозалаш иншооти (умумий майдони 42 гектар) 20 йил муқаддам эскиргани боис бутунлай фаолиятдан тўхтаган. Шундан бери оқава сувлар очиқ коллекторга йўналтирилмоқда.

Мана, қарийб 21 йилдан бери бирор мутасадди ташкилот иншоотни қайта ишга тушириш ёки реконструкция қилиш масаласига жиддий эътибор қаратмаган. Энг ташвишлиси, коллектор сувидан қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва бошқа мақсадларда фойдаланилмоқда. Бу эса тупроқ ҳамда сув ресурслари, атроф-муҳит учун жиддий хавф туғдиради.

Реконструкция нима учун кечиктирилмоқда? Ҳукуматнинг 2020 йил 14 апрелдаги 220-сонли қарорига кўра, ушбу иншоотни 2020 — 2025 йилларда реконструкция қилиш режалаштирилган эди. Аммо нима учундир оқава сув тозалаш иншооти ва унинг тармоқларини қуриш ва қайта тиклаш бўйича тендер савдолари фақат 2025 йилнинг январь ойидагина ўтказилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятова ушбу масала бўйича мутасадди вазирликка депутатлик сўрови юборди. Жамоатчилик ушбу сўровга қандай жавоб бўлишини кутмоқда.

Масала Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари томонидан назоратга олинган.

 

ЎЭП Марказий кенгаши

Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Sea Breeze:  Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган  саволлар бор

Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор

🕔14:42, 22.10.2026 ✔34

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Батафсил
Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

🕔14:29, 22.10.2026 ✔28

Дўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.

Батафсил
Ҳашамдор  қадоқлар –  кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

Ҳашамдор қадоқлар – кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

🕔13:15, 15.10.2026 ✔185

Ҳар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар