Етти кун      Бош саҳифа

Самарқандда илк бор халқаро иқлим форуми УНДАН ЎЗБЕКИСТОН НИМА КУТМОҚДА?

Иқлим ўзгариши бугунги кунда нафақат муайян бир ҳудудда, балки дунёнинг барча минтақаларида глобал аҳамият касб этмоқда.

Самарқандда илк бор халқаро иқлим форуми    УНДАН ЎЗБЕКИСТОН  НИМА КУТМОҚДА?

Баъзи бир антропоген омиллар таъсирида юзага келгани айтилаётган мазкур масалани ижобий ҳал қилишнинг тугал механизми жорий қилинмаган бўлса-да, унинг оқибатларини юмшатиш ҳамда зарарини имкон қадар камайтиришда дунё ҳамжамияти салмоқли ҳаракатлар қилмоқда.

Жорий йил 4-5 апрель кунлари юртимизда бўлиб ўтадиган биринчи Самарқанд иқлим форуми ана шундай халқаро мулоқотлардан бири бўлиши кутилмоқда. Форумда жаҳон етакчилари, сиёсатчилар, экспертлар ва фаоллар Марказий Осиё ва дунё дуч келаётган долзарб иқлим муаммоларини муҳокама қилишади.

«Марказий Осиё глобал иқлим муаммоларига дуч келмоқда: умумий фаровонлик учун бирлашиш» мавзусидаги форум экологик барқарорлик, яшил иқтисодий ривожланиш ва иқлим барқарорлиги­
­бў­йича мулоқотни илгари суриш учун юқори ­даражадаги платформага айланади.

Асосий эътибор минтақавий ва халқаро ҳамкорликка қаратилган. Иқлим форуми қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш, сув ресурсларини комплекс бошқариш, биологик хилма-хилликни сақлаш ва барқарор шаҳар тараққиёти каби асосий йўналиш­лар бўйича эксперт панеллари, ялпи сессиялар ва сиёсий мулоқотларни таклиф қилади.

Марказий Осиё минтақасидаги глобал экологик вазиятда Орол денгизининг қуриган тубида ҳосил бўлаётган микроиқлимнинг ҳам сезиларни таъсири мавжуд. Тупроқ эрозияси, сув ва атмосфера ифлосланиши, биологик хилма-хилликка зиён етиши, инсон саломатлиги билан боғлиқ масалалар мазкур муаммо кўламини яққол кўрсатиб турибди. Сўнгги йилларда олиб борилган тизимли ислоҳотлар натижасида муаммони сезиларли даражада бартараф этишга эришилмоқда. Аммо экотизимнинг тўла тикланиши биргина ҳудуд имконидаги вазифа эмаслиги кундек равшан. Бунга халқаро ташкилотлар ва қўшни минтақалар вакилларининг ҳамкорликдаги фаолияти зарур бўлади.

Халқаро форумдаги муҳокаманинг асосий мавзуларидан бири глобал миқёсдаги экологик ҳалокатнинг яққол намунаси бўлган Орол денгизи инқирозидир. Мутахассислар ва ҳукумат вакиллари зарар кўрган ҳудудларда ерларни тиклаш, чўлланишга қарши курашиш ва иқлим ўзгаришининг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини камайтириш бўйича барча ечимларни кўриб чиқишади.

Тадбирнинг асосий натижаси Самарқанд форумининг якуний ҳужжати – «Яшил» ривожланишнинг Минтақавий концепцияси тақдимоти бўлиб, у иқлим ўзгариши соҳасида Марказий Осиё давлатларининг ягона минтақавий қарашларини шакллантиришга асос солади. Унда етакчи халқаро ташкилотларнинг минтақадаги экологик муаммоларни ҳал қилиш борасидаги ёндашувлари баён қилинади.

Бундай нуфузли форумнинг юртимизда ўтказилиши экологик вазиятни янада барқарорлашириш борасида Ўзбекистон учун янги марраларни белгилаб бериши шубҳасиз. Форум тафсилотлари ОАВда мунтазам ёритиб борилади.

 

Экология вазирлиги Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

«Турон»  обод бўлмоқда

«Турон» обод бўлмоқда

🕔14:34, 14.08.2026 ✔108

Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

Батафсил
Экологияда  сунъий  интеллект

Экологияда сунъий интеллект

🕔14:33, 14.08.2026 ✔90

Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔116

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Турон»  обод бўлмоқда

    «Турон» обод бўлмоқда

    Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

    ✔ 108    🕔 14:34, 14.08.2026
  • Экологияда  сунъий  интеллект

    Экологияда сунъий интеллект

    Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 90    🕔 14:33, 14.08.2026
  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 116    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 129    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 128    🕔 15:11, 23.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар