Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎЭП Ургут туман партия ташкилоти ҳамда тумандаги «Келажак олтин ҳосили» фермер хўжалиги билан ҳамкорликда 6 гектар ер майдонига 12 минг туп гилос ва шафтоли кўчатлари экилди.
Ургут тоғли ва тоғ олди ҳудуд ҳисобланиб, унинг иқлими континентал ва салқин, қишда совуқ, ёзда эса қуруқ ва илиқ бўлади. Бу ерда ёғингарчилик асосан баҳор ва куз фаслларида ёғади, ёзда эса нисбатан қуруқлик ҳукм суради. Шунинг учун ҳам бу ернинг иқлимига мос дарахтларни танлаш жуда муҳим аҳамиятга эга.
– Туманимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида катта ишлар амалга оширилмоқда. «Дала маданияти»га асосан, деҳқон ва фермер хўжаликлари дала майдонлари четлари, автомобиль йўллари бўйлаб «Яшил белбоғ» барпо этишга киришганмиз, – дейди Ургут туман Экология бўлими бошлиғи Азим Самандаров. – Лойиҳа доирасида баҳорги экиш ишлари давомида, туманда 819 минг дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар, 300 минг донадан зиёд кўчатлар экилди. Янги боғларнинг асосий майдонлари томчилатиб суғоришга мослаштирилмоқда.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил