Етти кун      Бош саҳифа

Экологик экспертиза хулосасини олмаган корхона фаолияти тўхтатилди

Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан Хўжаобод туман «Хидирча» МФЙ саноат ҳудудида жойлашган «Shans» МЧЖда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони рухсатномасига асосан хизмат текшируви ўтказилди.

Экологик экспертиза хулосасини олмаган корхона фаолияти  тўхтатилди

Текшириш жараёнида оҳак пишириш печида табиий газ ёнишидан ҳосил бўладиган моддаларни ушлаб қолувчи чанг-газ тозалаш ускунаси (фильтр) яхши ишламаслиги, бунинг оқибатида атмосферага ташланаётган ташламалар миқдори меъёридан ортиқча экани аниқланди ва корхона раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 86-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

Бироқ корхона раҳбари ушбу чорадан кейин ҳам тегишли хулоса чиқармади, яъни чанг-газ тозалаш ускуналарини янгиси билан алмаштирмади ва аҳолининг норозилигига сабаб бўлди. «Shans» МЧЖ юборилган талабномани ҳам эътибордан четда қолдирди.

Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 25-моддасига мувофиқ, давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олмаган корхона ва ташкилотларнинг фаолият юритишлари мумкин эмас.

Қонун талабларига бўйсунмагани, давлат экологик экспертизаси ижобий  хулосасини олмасдан фаолият юритиб келаётгани учун Хўжаобод туманида жойлашган «Shans» МЧЖ фаолияти Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди қарорига асосан экспертизанинг ижобий хулосасини олгунга қадар вақтинчалик тўхтатилди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔26

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔26

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 26    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 26    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар