Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бахтиёр Пўлатов Сурхондарё вилояти Шеробод туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар ҳолати билан танишди.
Автомагистрал йўл бўйлаб 39,5 км ҳудудда 45 минг 928 дона кўчатлар экилиб, уларни суғоришда ёмғир сувларини йиғиб, томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланиш режалаштирилган. Бу эса сув ресурсларини тежаш ва кўчатларни сув билан барқарор таъминлаш имконини беради.
Шеробод тумани Ўзбекистоннинг энг иссиқ ва қуруқ иқлим ҳукм сурадиган ҳудудлардан бири ҳисобланади. Ёзда ҳарорат +45°C даражагача кўтарилиши, ёғингарчилик эса йил давомида жуда кам бўлиши билан ажралиб туради. Бу ердаги асосий муаммо – сув танқислиги.
Бундай иқлим шароитида анъанавий суғориш усуллари катта сув йўқотилишига сабаб бўлади. Айнан шунинг учун Шерободда ёмғир сувларини йиғиш ва томчилатиб суғориш каби замонавий технологиялар катта аҳамиятга эга.
Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили давлат дастурида ёмғир ва оқова сувлардан фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган. Шерободда жорий қилинаётган замонавий суғориш технологиялари ёмғир сувларидан оқилона фойдаланиш ҳамда сув ресурсларини тўғри тақсимлашга ёрдам беради.
Депутат Бахтиёр Пўлатов ҳам экологик хавфсизлик ва ресурс тежашга қаратилган бундай инновациялар албатта қўллаб-қувватланишини, уларни янада кенгроқ жорий этиш зарурлигини таъкидлади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил