Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Отабек Отамуратов Янгибозор туманидаги «Хоразм Фахри» фермер хўжалигида бўлиб, у ерда қўлланилаётган замонавий экологик ва ресурс тежовчи технологиялар билан танишди.
Фермер хўжалигида қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш мақсадида қуёш панеллари ўрнатилган. Бу нафақат электр энергиясига бўлган харажатларни камайтириш, балки қайта тикланувчи энергия манбаларидан оқилона фойдаланишда намунавий тажриба сифатида баҳоланади. Электр таъминоти узлуксиз бўлиши эса хўжаликдаги иш жараёнларини бир маромда давом эттиришга имкон яратмоқда.
Яна бир эътиборли жиҳат шундаки, фермер хўжалигида сув тежовчи технологиялар жорий этилган. Хусусан, томчилатиб суғориш ва ёмғирлатиб суғориш усуллари ишга туширилган бўлиб, бу, ўз навбатида, сув ресурсларини тежашга ҳамда ер унумдорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Сув тақчиллиги йилдан-йилга сезиларли даражада ортган бир пайтда, бундай технологияларнинг қўлланилиши жуда муҳим аҳамиятга эга.
«Хоразм Фахри» фермер хўжалигидаги бундай ечимлар нафақат табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, балки деҳқончиликнинг самарадорлигини оширишда ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил