Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Ер муносабатларида тенглик ва шаффофлик таъминланади

Ер муносабатларида шаффофликни таъминлаш – иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши, тадбиркорлик муҳитининг яхшиланиши ва жамиятда адолатни қарор топтириш учун муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Ер  муносабатларида тенглик  ва шаффофлик таъминланади

Куни кеча Олий Мажлис қонунчилик палатаси йиғилишида ана шу долзарб масалани қамраб олган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Қонун лойиҳаси билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини фойдаланиш турига қараб 2 гуруҳга, яъни қишлоқ хўжалиги ер участкалари ва қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерларга бўлиш бўйича аниқ нормалар киритилмоқда.

Шунингдек, суғориладиган ерларни қатъий муҳофаза қилиш, бундай ерлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш масаласини фақатгина суғориладиган ерларнинг сув таъминоти ва туп­роқ сифати билан боғлиқ жиддий ўзгаришлар юз берган тақдирда кўриб чиқилиши юзасидан ҳуқуқий нормалар белгиланмоқда.

Бундан ташқари, захира фонди таркибидаги ер участкалари ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши муносабати билан туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти органлари тасарруфига қайтган бўш турган ер участкалари ўртасидаги фарқни аниқ белгилаб қўйиш назарда тутилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси аввало ЎЭП фракцияси йиғилишида депутатлар томонидан атроф­лича муҳокама қилинди. Қонунчиликдаги ушбу янги меъёрларнинг экология ва атроф-муҳит муҳофазасидаги аҳамияти хусусида мутахассислар ахбороти тингланди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда ерга оид муносабатларда тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ҳамда уларни бозор активига айлантиришга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Янги қонун лойиҳаси ҳам бу жараённинг давоми, дейиш мумкин.

– Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ер участкаларидан фойдаланиш шартларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси ­аъзоси Наврўз Юсупов. – Қолаверса, шаффофлик давлат, жамият ва бизнес ўртасида ишончли муносабатлар ўрнатишга хизмат қилади.

«Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Бугунги кунда ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш – экология, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиёт учун жуда муҳим масала.

Чунки ер ости сувлари ичимлик сув манбаи, қишлоқ хўжалигида суғориш учун асосий ресурс ва экологик мувозанатни сақлашда ҳал қилувчи омил ҳисобланади. Бу соҳани такомиллаштириш учун қуйидаги чоралар амалга оширилиши керак:

Қонунчиликни мустаҳкамлаш – ер ости сувларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича аниқ ҳуқуқий механизмлар ишлаб чиқиш, сув ресурсларини ноқонуний ва меъёрдан ортиқ истеъмол қилишни чеклаш;

Рақамлаштириш ва мониторинг тизимини кучайтириш – ер ости сувлари ҳолатини мунтазам кузатиш ва таҳлил қилиш учун замонавий технологиялардан фойдаланиш;

Саноат ва қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этиш – суғориш ва ишлаб чиқариш жараёнларида томчилатиб суғориш, қайта ишланган сувдан фойдаланиш ва сувни қайта тикланувчи манбалар билан таъминлаш механизмларини жорий қилиш;

Ифлосланишнинг олдини олиш – ер ости сувларига заҳарли моддалар, кимёвий ўғитлар ва маиший чиқиндиларнинг тушишини чеклаш учун қонунчилик ва экологик стандартларни кучайтириш;

Жамоатчилик ва илмий тадқиқотларни фаоллаштириш – ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича аҳолини хабардор қилиш, илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш ва халқаро тажрибани жорий этиш.

Ушбу чоралар ер ости сувларининг узлуксиз тикланишини таъминлайди ва улардан барқарор фойдаланиш имконини яратади.

Қонун лойиҳасида белгиланаётган нормалар ер ости сув ресурсларидан оқилона фойдаланилишини таъминлашга хизмат қилиши алоҳида қайд этилиб, депутатлар томонидан маъқулланди.




Ўхшаш мақолалар

Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

🕔15:39, 13.04.2026 ✔33

Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

Батафсил
Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

🕔15:59, 02.04.2026 ✔136

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

Батафсил
Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

🕔15:31, 26.03.2026 ✔185

Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси:  битта чумоли  220 доллар

    Биоқароқчиликнинг янги қиёфаси: битта чумоли 220 доллар

    Замонавий дунёда экзотик жониворларга бўлган қизиқиш нафақат ноёб қушлар ёки судралиб юрувчиларни, балки ҳашаротлар оламини ҳам қамраб олди. Сўнгги йилларда дунё бўйлаб «formikary» (сунъий чумоли уялари)  трендининг авж олиши кутилмаган экологик муаммони – чумолилар контрабандасини юзага келтирди. Хўш, бу ўзи қандай тенденция? Одамлар нима учун чумоли боқяпти?

    ✔ 33    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Тоғлар орасидаги  Қорачакияда  янги йўллар бўлади

    Тоғлар орасидаги Қорачакияда янги йўллар бўлади

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари доирасида Қўшработ туманининг энг олис нуқталаридан бири – Қорачакия қишлоғида бўлди.

    ✔ 136    🕔 15:59, 02.04.2026
  • Давлат идоралари  «қоғозсиз иш  тартиби»га ўтади

    Давлат идоралари «қоғозсиз иш тартиби»га ўтади

    Мамлакатимизда давлат бошқарувини рақамлаштириш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида навбатдаги муҳим қадам ташланди. Ҳукуматнинг 2026 йил 18 мартдаги қарори билан давлат идораларида қоғоз сарфини кескин қисқартириш ва иш жараёнларини тўлиқ рақамли форматга ўтказиш чоралари белгиланди.

    ✔ 185    🕔 15:31, 26.03.2026
  • Ҳар кунинг  наврўз  бўлсин!

    Ҳар кунинг наврўз бўлсин!

    Баҳор насимига сумалакнинг муаттар ислари қўшилиб, дилларга олам-олам қувонч бахш этмоқда. Турфа гуллар Наврўз пойига поёндоз тўшаётганини кўриб дилинг яйрайди!

    ✔ 193    🕔 11:01, 24.03.2026
  • Қалбаки дорилар  жиддий  таъқиб қилинади

    Қалбаки дорилар жиддий таъқиб қилинади

    Бугун дунё миқёсида, шу жумладан, мамлакатимизда ҳам ёшлар орасида турлича таъсир қиладиган биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва спорт озуқалари оммалашиб бормоқда.

    ✔ 302    🕔 14:46, 12.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар