Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Мираки ҳудудига бир йил олдин келган киши унинг бугунги қиёфасини танимай қолиши тайин. Илгари Миракига келган сайёҳлар фақатгина ҳудуднинг гўзал табиатидан баҳра олиб, овқатланиб кетиш имконига эга эди.
Эндиликда ҳудудда туризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар натижасида янги-янги жозибадор туристик йўналишлар ташкил этилмоқда.
Яқинда Шаҳрисабз шаҳри Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг «2024 йилдаги туризм пойтахти», деб эълон қилинди. Шунингдек, Туризм ҳафталиги доирасида Шаҳрисабз туманининг Мираки маҳалласига «Туризм маҳалласи» мақоми берилди. Бинобарин, тумандаги сўлим бу маскан бугунга қадар ҳам маҳаллий сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган гўшалардан бири бўлиб, кейинги йилларда ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш долзарб вазифага айланган. Шу нуқтаи назардан, ҳудудда бошланган улкан бунёдкорлик ишлари унинг ҳақиқий туристик масканга айланишига катта ҳисса қўшмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов ҳам ушбу бунёдкорлик ишларида жонбозлик кўрсатиб, «Мираки» маҳалласида бунёд этилаётган йирик туризм объектлари қурилишида бош-қош бўлмоқда.
Мазкур ҳудудда умумий қиймати 117 млн долларли меҳмонхона, меҳмон уйи ва дам олиш маскани йўналишларида 48 та йирик ва ўрта янги хизмат кўрсатиш лойиҳалари амалга оширилади ва 1 700 та доимий иш ўрни яратилади.
Хусусан, маҳаллий ва хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатувчи объектлар қаторида 2 та яшил ҳудуд ташкил этилади. Шунингдек, 1300 ўринли 29 млн долларлик 17 та меҳмонхона, меҳмон уйлари, санатория йўналишларида лойиҳаларнинг қурилиш ишлари бошлаб юборилган.
Депутат қурилиш лойиҳалари билан танишиб, яшил ҳудудларни барпо этиш бўйича ўз таклифларини билдириб, қурилиш жараёнида фаол иштирок этиб келяпти.
Белгиланган режага мувофиқ ҳудудга хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда Шаҳрисабз тумани Ғелон ва Сарчашма қишлоқлари орасида 3 минг гектарли тоғ-чанғи мажмуаси ташкил қилинади. 33 километрли Ҳисорак – Ғелон ва Ҳисорак – Сарчашма йўли кенгайтириб, таъмирланади. Албатта, бу саъй-ҳаракатлар натижасида вилоятда туризм салоҳияти ошади, янги сайёҳлик масканлари ишга тушади, энг муҳими, аҳолининг иш билан таъминланганлик даражаси яхшиланади.
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔23
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔155
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔220
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил