Бугун мамлакатимизда замонавий муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланиш орқали энергия тақчиллигини бартараф этиш мумкинлиги ўз исботини топмоқда.
Бу борада давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори қабул қилиниб, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган ва улардан фойдаланувчи шахслар, улар фойдаланишга топширилган кундан эътиборан уч йил муддатга мол-мулк ёки ер солиғи, шунингдек, ортиб қолган энергияни давлатга сотишдан олинган даромад фойда солиғидан озод этилиши белгиланган.
Қарши туманида «Қуёшли хонадон» дастури доирасида хонадонига қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахсларга қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши ва бошқа афзалликлар бўйича мунтазам тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Натижада, туманда қуёш панели ўрнатган хонадонлар сони ортмоқда. Тарғибот ишларига Ўзбекистон Экологик партиясидан туман Кенгаши депутати Зоир Алиқулов бошчилик қилмоқда. Туманда корхона ва ташкилотлар, аҳоли хонадонларида олиб борилаётган тарғибот жараёнларида партия фаоллари, депутатлар иштирок этишиб, қуёш панелларининг афзалликлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилмоқда.
Ҳозиргача «Чаман», «Хониён», «Кат», «Қовчин» ва бошқа маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқаролар 3-5 кВтли қуёш панеллари ўрнатишди.
Энергия тақчиллигининг олдини олиш, аҳоли ва саноат объектларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлашда қуёш панелларининг ўрни беқиёс. Шундай экан, давлатимиз томонидан яратилган шароит ва имтиёзлардан оқилона фойдаланаётган тадбиркорлар халқ фаровонлиги йўлида савоб иш қилиб, шунинг ҳисобидан даромад ҳам олмоқда.
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔108
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил
Экологияда сунъий интеллект
🕔14:33, 14.08.2026
✔90
Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвестиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади
🕔15:12, 23.07.2026
✔116
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
Батафсил