Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Иссиқхоналар экологик ХАВФСИЗМИ?

Катта шаҳарларда атмосфера ифлосланишининг олдини олиш масаласи бугунги кунда энг долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Атмосферага чиқариладиган ташламалар, айниқса, қиш ойларида кўпроқ бўлиши кузатилади.

Иссиқхоналар экологик  ХАВФСИЗМИ?

... Мутахассисларнинг таъкидлашича, бунинг сабаби қишда ёқиладиган айрим сифатсиз ёнилғилар тури билан боғлиқ. Шунинг­дек, қишда иссиқхоналар ҳам шундай ёнилғилар билан иситилиши муаммо кўламини янада кенгайтириши мумкин. Бугун иссиқхоналар қандай тарзда иситилмоқда?

Улардан чиқаётган ташламалар атмосфера ҳавосига қанчалик таъсир кўрсатяпти? Ўзбекистон Экологик партияси масъуллари ушбу масалани Қибрай тумани мисолида ўрганишди.

Мазкур жамоатчилик назоратида иссиқхоналарнинг иситиш тизими экологик меъёрларга қай даражада мувофиқлиги ўрганилди. Хусусан, кўмирни одатдаги иситиш печларида ёқилиши атмосферага сезиларли даражада таъсир кўрсатишини инобатга олиб, ҳавога кам ташламалар чиқарадиган экологик хавфсиз печларга ўтилиши мақсадга мувофиқ эканини таъкидлаб ўтишди. Замонавий иситиш технологиялари иссиқликни керакли даражада тақсимлаб бериши воситасида ёнилғи сарфининг камайишига эришилаётгани алоҳида қайд этилди. Бу эса ўз навбатида атмосферага таъсирни ҳам сезиларли даражада камайтиради.

Назорат давомида иссиқхоналарнинг иситиш тизимлари техник жиҳатдан хавфсиз ва экологик меъёрларга мувофиқлиги ўрганилди. Бир қатор субъектлар янги барқарор технологиялар асосида фаолият олиб бораётгани қайд этилди. Шунингдек, техник ва экологик шартларга тўла риоя қилиш бўйича бир қанча иссиқхоначи тадбиркорларга тушунтириш ва тавсиялар берилди.

 

ЎЭП Марказий Кенгаши матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Мустақил Ўзбекистон –  35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар,  натижалар ва истиқболлар

Мустақил Ўзбекистон – 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар

🕔11:45, 20.08.2026 ✔87

Ўзбекистон сўнгги ўн йилда том маънодаги демократик ­ўзгаришлар, жадал иқтисодий ривожланиш ва кенг кўламли ­ислоҳотлар мамлакатига айланди.

Батафсил
Жамоат  транспорти: тўлов  маданиятимиз кўзгуси

Жамоат транспорти: тўлов маданиятимиз кўзгуси

🕔11:35, 20.08.2026 ✔88

Илгари кондукторсиз автобусни тасаввур қила олмасдик. Кондукторлар тиқилиб-сиқилиб, одамларни туртиб-суртиб бир нарса қилиб йўлкирани йиғиб оларди.

Батафсил
Депутатлар форуми:  Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва  экологик барқарорлик

Депутатлар форуми: Мақсад – ҳудудлар тараққиёти ва экологик барқарорлик

🕔14:38, 14.08.2026 ✔203

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, одамларимизнинг бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунга мустаҳкам ишонч билан яшашига эришиш давлатимиз сиёсатининг бош мезонига айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар