Гурлан тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Амударё сувининг муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқ бўйи минтақаларидаги табиий ўрмонзорлар йилдан-йилга камайиб кетмоқда. Бу ҳудудлар қонунга зид равишда қишлоқ-хўжалиги фаолияти учун фермерларга узоқ муддатга бериб қўйилган.
Гарчи Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ сувни муҳофаза қилиш зоналарида чекланган хўжалик фаолияти белгиланган бўлишига қарамай, дарё бўйининг 60 фоиз ҳудуди фермерлар қарамоғида, бу эса табиий ўрмонларнинг 60 фоизга қисқарганидан далолат беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 февралда қабул қилинган «Сурхондарё, Хоразм вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида Амударё дарёсининг сувини муҳофаза қилиш зонасини ва соҳилбўйи минтақасини белгилаш тўғрисида»ги қарорида Амударёнинг қирғоқ бўйи муҳофаза зоналари аниқ белгиланган. Дарёнинг Гурлан туманидан ўтган 500 метр муҳофаза зонасида 1249 гектар, қирғоқбўйи 100 метр зонасида 171,5 гектар ер мавжуд.
Ушбу ерларнинг эгаллаб олиниши юқорида келтирилган меъёрий ҳужжатлар талабларига зид бўлмоқда. Ўрмонзорларнинг қисқариши оқибатида ҳайвонот ва ўсимлик дунёси турлари ва миқдори тобора камайиб кетмоқда. Шоли ва бошқа деҳқончилик турларидан оқова сувлар тўғридан-тўғри дарёга оқизилаётгани дарё сувининг ҳолатига зарарли таъсир кўрсатмоқда. Узлуксиз равишда шоли экилиши оқибатида ер ости сувларининг кўтарилиши кузатиляпти ва ер остида уялаб, болалайдиган ҳайвонлар бу ҳолат ортидан нобуд бўлмоқда. Ҳудуддаги ҳайвонот олами озуқа ва овқатланиш занжири бузилишига, табиий жараён мувозанати издан чиқишига олиб келмоқда.
Муаммони бартараф қилиш учун Амударёнинг муҳофаза зонасида мониторинг ўтказиб, дарёни 100 метрлик қирғоқбўйи минтақаси ва 500 метрлик муҳофаза зонасига аниқлик киритиб Гурлан туманига тегишли минг гектардан ортиқ ер майдонини тўлиқ ўрмозорга айлантириш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси хилма-хиллигини бойитиш ҳисобига ўрмон жозибадорлигини ошириш билан экологик туризмни ривожлантириш ҳамда кўплаб иш ўринлари ташкил қилиш мумкин.
Раҳим ХУДАЙБЕРГАНОВ,
ЎЭП Гурлан туман
кенгаши раиси
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔12
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔92
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔136
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил