Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎЭП Самарқанд вилоят кенгаши ташкилотида бўлиб ўтган тадбирда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга ошириладиган устувор вазифалар хусусида сўз борди.
Мазкур тадбирда партиядан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари, шаҳар ва туман партия ташкилотлари раислари, экофаоллар иштирок этишди.
Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев сўзга чиқиб, жорий йилда депутатлар олдида турган вазифалар, яшил иқтисодиётни янада ривожлантириш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари борасида алоҳида тўхталди.
Аҳоли ва электорат вакиллари иштирокида қайта тикланувчи энергия манбаларининг афзалликлари, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ долзарб вазифаларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг ҳамкорлигини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.
ЎЭП Марказий кенгаши
матбуот хизмати
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил