Етти кун      Бош саҳифа

Экологик ислоҳотлар юқори баҳоланди

Мамлакатимизнинг атроф-муҳит ва экология барқарорлиги борасидаги тизимли фаолияти ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Экологик ислоҳотлар  юқори баҳоланди

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ўзига хос Ўзбекистон тажрибасига асос солиняпти. Бу халқаро майдонда ҳам мутахассислар эътирофига сазовор бўлмоқда.

2025 йил 21 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси вакилларининг Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Оливер Аврамовски­ бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашувида айни шу масалалар юзасидан фикр алмашилди, дея хабар берди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.

Мулоқот аввалида делегация аъзоларига янги таҳрирдаги Конституция ва «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган устувор вазифалар доирасида мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўз навбатида, О.Аврамовски Ўзбекистонда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий меросига киритилган объектларнинг муҳофаза қилиниши бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирларни юқори баҳолади.

Учрашув давомида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда халқаро конвенция нормаларини миллий қонунчиликка уйғунлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Бу борада ўзаро ҳамкорликни Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Тошкентдаги ваколатхонаси орқали янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Бундай ҳамкорлик истиқболдаги мақсад ва режалар ижросини таъминлашда ҳар томонлама манфаатли бўлиши муқаррар.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔26

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔26

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 26    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 26    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 114    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар