Ўзбекистон автомобиль саноати охирги йилларда муҳим ислоҳотлар ва халқаро ҳамкорлик натижалари туфайли жадал ривожланиб, электромобиль ва гибрид автомобиль ишлаб чиқаришда ҳам муҳим қадамлар ташланди. Соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, давлатимиз раҳбарининг автомобиль саноатини ривожлантиришга оид бир қатор фармон ва қарорлари бунда муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда.
«Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида транспорт соҳасида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш йўналишлари сифатида республикада электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва уни ривожлантириш чораларини кўриш, электромобилларни қувватлаш станциялари, автомобиль заводларида электромобиллар ишлаб чиқариш линияларини ўрнатиш ва электромобилларга ўтишни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш нормалари белгилаб қўйилди.
Электромобиллар ва гибрид автомобилларнинг акциз солиғини камайтириш, шунингдек, ўзига хос имтиёзлар ва субсидиялар тақдим этилди. Хусусий секторга ишончли ва қулай шарт-шароитлар яратиб берилди. Бу ўз навбатида замонавий, экологик тоза транспорт воситаларига бўлган талабнинг ошишига хизмат қилмоқда.
Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқариш саноатини ривожлантиришда халқаро ва маҳаллий инвестициялар муҳим ўрин тутади. Республикада халқаро ҳамкорлик орқали янги автомобил ишлаб чиқариш заводлари қурилди.
Шу ўринда давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 27 июнь куни Жиззах вилоятида қад рослаган қиймати 160 миллион долларлик йилига 50 минг дона электромобиль ишлаб чиқариш қувватига эга BYD Uzbekistan Factory қўшма корхонаси фаолияти билан танишганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Келгуси йилларда заводда моделлар қаторини кенгайтириш режалаштирилган. Қиймати 300 миллион долларлик иккинчи босқичда электромобиллар сонини йилига 200 минг донага, 500 миллион долларлик учинчи босқичда 500 минг донагача етказиш кўзда тутилган.
Давлатимиз раҳбари томонидан 2024 йил 5 декабрь куни автомобиль саноатида 2025 йил учун устувор вазифаларга оид тақдимот билан танишиш чоғида 2025 йилда «BYD» автомобилларининг 60 та деталини маҳаллийлаштириш ҳисобига электромобиль таннархини пасайтириш, ҳудудий корхоналар билан кооперация ҳажмини 2 карра ошириш ҳамда экспортни 700 миллион доллардан ошириш вазифаси қўйилганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Электромобиль саноатини янада ривожлантиришда уларга техник хизмат кўрсатиш учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, тезкор зарядлаш станцияларини ташкил этиш, келгусида ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин аккумуляторларни хавфсиз утилизация қилиш масалалариини ҳал этиш муҳим аҳамиятга эга.
Хайрулло ҒАФФОРОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш
масалалари қўмитаси раиси,
ЎЭП фракцияси аъзоси
Яшил майдонда экологик ва ижтимоий ташаббуслар бирлашди
🕔15:08, 11.06.2026
✔83
Она табиат ҳимоясига бағишланган муҳим халқаро сана, 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни юртимиз бўйлаб кенг нишонланди. Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги «Dream Park» истироҳат боғида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан мазкур санага бағишлаб файзли тадбир ташкил этилди.
Батафсил
Зомин миллий табиат боғида экологик форум
🕔15:07, 11.06.2026
✔82
Юртимизнинг энг сўлим гўшаларидан бири бўлмиш Зомин миллий табиат боғи ҳудудида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан «Яшил келажак сари» шиори остида йирик экологик форум ташкил этилди.
Батафсил
Зарафшонда олтмиш йиллик боғ
🕔15:06, 11.06.2026
✔82
Зарафшон шаҳрида 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит муҳофазаси куни муносабати билан ташкил этилган «5000 қадам» пиёда юриш акцияси шаҳар аҳолисини, ёшларни, депутатларни, умуман, барчани бир сафга жамлади.
Батафсил