Етти кун      Бош саҳифа

Экологияни асрашда иккита ишончли қанот

Бугунги кунга қадар хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини оширишда партияларнинг ролини кучайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Экологик партиясининг аъзолари 638 минг нафардан ошди. Шундан 320 730 нафари, яъни 51 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

Экологияни асрашда иккита ишончли қанот

Жорий йилда партия сафига ҳудудлардаги 312 нафар аҳоли ўртасида обрў эътиборга эга бўлган, фаол хотин-қизлар қабул қилинди. Партиянинг фаоллари иштирокида «Экологик тарбия оиладан бошланади», «Соғлом аёл – жамият таянчи!», «Экология болалар нигоҳида», «Соғлом турмуш тарзига риоя қиламиз!» каби 9 минг 300 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилди. Уларда жами 56 минг 587 нафар ёшлар қамраб олинишига эришилди.

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «Экологияни асраш — соғлом келажак гарови» республика конференциясида «Ёш экологлар» қаноти ҳамда «Экология ва саломатлик» аёллар клубининг республика Кенгаши таъсис этилиб, Кенгаш аъзолари сайланди.

Конференцияда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев сўзга чиқди.

— Мамлакатимизда экологик барқарорликка эришиш йўлида жуда катта ишлар олиб борилмоқда. 2025 йил «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили», деб эълон қилиниши бу йўлдаги яна бир катта воқеа, десак хато бўлмайди.

«Экология ва саломатлик» аёллар клуби ҳамда «Ёш экологлар» қанотини ташкил этишдан мақсад партиямизнинг кўп минг сонли ёшлари ва аёлларимиз орқали аҳолининг экологик маданиятини ривожлантириш, ўсиб келаётган авлод ҳамда хотин-қизларнинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини ўзгартиришдир, – деди А.Ҳамзаев.

Ўзбекистон Экологик партияси «Ёш экологлар» қаноти республика кенгаши раиси этиб Ферузбек Сайфуллаев сайланди.

 – Бугун экологик муаммоларга ечим топишда ёшларнинг ўрни жуда муҳим. Ота-боболаримиздан бизга омонат бўлиб келган она заминни келгуси авлодларга аслича мерос қолдириш – бизнинг бурчимиз. Биз омонатдан фойдаланяпмиз, сарфлаяпмиз, лекин баъзида бурчимизни унутиб қўйяпмиз.

«Ёш экологлар» экологик маданиятгача бўлган босқич – экологик саводхонликни оширишда ҳам қатор вазифаларни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Инсонларга «у ерга чиқинди ташлама, бундай қилма» дейишдан аввал, нима учун плас­тик чиқиндиларни табиат бағрига ташламаслик кераклигини, пластик неча йилда парчаланиши ҳақидаги тушунчалар билан таништиришимиз зарур. Барча ватандошларимизнинг экологик саводхонлигини ошириш учун аввало экологик маданият нима эканини содда тилда тушунтиришимиз керак. Бизнинг қанотнинг вазифаси ҳам шу, – дейди Ферузбек Сайфуллаев.

Партия қошида «Экология ва саломатлик» аёллар клуби ҳамда «Ёш экологлар» қаноти кенгашларининг ташкил этилишидан мақсад мамлакатимиз бўйлаб аёллар ва ёшлар орқали экологик маданиятни кенг тарғиб қилиш, иқлим шароити оғир бўлган ҳудудларда аёллар саломатлигига эътибор қаратиш, тенгдош-тенгдошга тамойили асосида ўсиб келаётган авлоднинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини ўзгартиришдан иборатдир.

Тадбирда «Экология ва саломатлик» аёллар клуби ҳамда «Ёш экологлар» қанотининг ҳудудий кенгашлари раисларига ишонч ёрлиғи ҳамда гувоҳномалар топширилди.

Мафтуна БАХТИЁРОВА




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔28

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔27

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 28    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 27    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар