Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилАдлия вазирлиги «Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаш тўғрисидаги йўриқнома»ни давлат рўйхатидан ўтказди. (рўйхат рақами 3586, 19.12.2024 й.)
Мазкур меъёрий ҳужжатда атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаш тартиби акс этган. Унга кўра, ҳавони ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш учун тайёргарлик кўриш;
атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказишда ўлчашлар олиб бориш ва ҳисоб-китоб ишларини бажариш;
атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижаларини расмийлаштириш;
атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижаларини келишиш ва тасдиқлаш.
Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқарувчи ташкилотлар томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
Объект томонидан атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижалари бўйича тузилган материаллар расмийлаштирилади ва объект раҳбари томонидан тасдиқланади ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий органига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил