Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилТермиз ва Шаҳрисабзда Ўзбекистон Экологик партияси вилоят кенгаши томонидан «Экология ва саломатлик» аёллар клуби конференциялари ўтказилди.
Партия Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўрибосари Баҳриддин Ҳофизов, партия вилоят, туман (шаҳар) кенгашлари ходимлари, «Аёллар қаноти» фаоллари иштирок этган конференцияда юртимизда хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш йўлида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилаётгани айтиб ўтилди.
Сўзга чиққанлар кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикрларини билдиришиб, экологик муаммолар аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётган бир вақтда партия қошида «Экология ва саломатлик» аёллар клубининг таъсис этилиши экологик саводхонликни ошириш сари қўйилган муҳим қадам эканини таъкидлашди.
Шунингдек, конференцияда «Экология ва саломатлик» аёллар клуби кенгаши аъзолари ва раисини сайлаш масалалари кўриб чиқилиб, иштирокчиларнинг фикрлари тингланди. Якунда Конференция кун тартибидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил