Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилҚашқадарё вилоятида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги мавсумда режа бўйича 6 миллион 500 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш, вилоятнинг шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда вилоят даражасидаги 136 та корхона ва ташкилотлар ташаббуси билан Кўкдала – Еттитом – Қарши йўлининг ўнг ва чап томонларига 128 минг дона ҳар хил манзарали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎЭП депутатлик гуруҳи аъзолари, вилоят Кенгашидаги Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссия раиси ва аъзолари, шунингдек, партия фаоллари иштирокида кузги дарахт экиш ишларининг бориши юзасидан жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб борилмоқда.
Миришкор туманида эса партия фаоллари, туман Кенгаши депутатлари ҳамда туман ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида «Авазчўл» маҳалласи ҳудудида 1000 гектар бўш ер майдонига саксовул, шувоқ, чўгон ҳамда керескин каби дарахт ва буталар уруғи сочилди. Ушбу ўсимликлар қум бўронлари ҳамда тупроқ кўчишининг олдини олишга хизмат қилади.
Жорий йил кузги мавсумда туман ҳудудида 400 мингдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил