Етти кун      Бош саҳифа

Экологик нормалар – қабул қилинаётган ҳар бир қонунда ҳисобга олинади

Янги шаклланган Қонунчилик палатасининг таркиби жамиятимиздаги сиёсий жараёнларнинг янги босқичга ўтганини яққол намоён этди. Сайлов натижаларига кўра, парламент таркиби деярли 60 фоизга янгиланди. Бу аввало халқимиз томонидан ислоҳотларга бўлган ишонч билдирилгани ҳамда парламентнинг замонавий талабларга мувофиқ янгиланишига бўлган эҳтиёж натижасидир.

Экологик нормалар – қабул қилинаётган ҳар бир қонунда  ҳисобга олинади

Мамлакатимизда илм-фан соҳасига қаратилаётган катта эътибор ва илмий тадқиқот ишларини ривожлантириш борасидаги давлат сиёсатининг ҳам самараси янги таркибда ўз аксини кўрсатди. Сайланган депутатларнинг ҳар учинчиси илмий даража соҳиби экани ҳам парламент салоҳияти сезиларли юксалишини англатади. Қабул қилинаётган қонунлар ва уларнинг ижросига илмий жиҳатдан ёндашув пайдо бўлади.

Эътиборли жиҳати шундаки, мамлакатимизда олиб борилаётган гендер сиёсатининг ижобий таъсири парламентда ҳам ўз аксини топди. Хусусан, сайланган депутатларнинг 38 фоизини хотин-қизлар ташкил этгани нафакат Ўзбекис­тон, балки бутун минтақа учун тарихий кўрсатгич ҳисобланади.

Президентимиз ўз нутқида биз депутатлар учун жуда муҳим бўлган йўналишларни белгилаб бергани билан бир қаторда, ҳар бир депутатга катта масъулият юклайдиган вазифаларни айтиб ўтди. Ҳар бир сиёсий партиянинг дастурларидаги таклифларни алоҳида таъкидлаб, ҳаётий жиҳатларини эътироф этди.

Жумладан, Ўзбекистон Экологик партиясининг давлат органлари ва корхоналари ҳудудида яшил боғларни ташкил этиш, экологик маданиятни юксалтириш бўйича дастур қабул килиш ҳақидаги таклифни ҳам қўллаб-қувватлаб, амалиётга жорий қилиш бўйича кўрсатмалар берилди. Бу биз учун, партиямиз фракцияси учун дастуриламал вазифадир.

Қабул қилинадиган барча қонун ва қарорларда алоҳида экологияга оид нормаларни киритиш, умуман, уларни табиатдаги бугун вазиятдан келиб чиққан ҳолда таҳлилдан ўтказиш келажакда экологик муоммоларнинг олдини олишга, уларни бартараф этишга хизмат қилади. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, келажагимиз – экологияга боғлиқ!

Мамлакатимиз иқтисодий ривожланишга интилар экан, бу жараённинг табиатга салбий таъсирини камайтириш муҳим. Қабул қилинадиган қонунларнинг экологик нормаларга асосланишига алоҳида эътибор берилиши, ушбу мувозанатни таъминлаш, экологик зарарларнинг олдини олиш имконини беради.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун бор куч-ғайратимизни ишга соламиз. Зеро, халқимиз манфаатига хизмат қиладиган, юртимиз тараққиётига ҳисса қўшадиган ташаббусларни амалга ошириш ҳар бир халқ вакили олдида турган асосий вазифа деб ўйлайман.

Ноиба ИНОЯТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔28

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔27

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 28    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 27    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар