Етти кун      Бош саҳифа

Экологик қонунчилигимиз янгиланишга муҳтож

Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи йиғилишидаги нутқи биз, депутатлар учун келгуси беш йилликда дастуриламал бўладиган ҳужжат, деб бемалол айта оламиз.

Экологик қонунчилигимиз  янгиланишга муҳтож

Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида амалга оширилиши лозим бўлган ўта долзарб ва мураккаб вазифалар бугун парламент депутатларидан алоҳида фаоллик ва масъулиятни талаб этмоқда.

Давлатимиз раҳбари барча соҳалар қатори атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда аҳоли саломатлигини сақлаш соҳасига тўхталиб ўтди. Сайлов кампанияси давомида илгари сурган ва халқимиз маъқуллаган ҳар бир таклиф, албатта, кўриб чиқилиши ва амалга оширилишини таъкидлади.

Аввало, билдирилган ишонч ва қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигини ошириш учун бор салоҳиятимизни ишга солишимиз зарур. Экологик қонунчилик жараёнини, аввало, жамиятимиздаги долзарб муаммолар ечимига, халқимизнинг оғирини енгил қилишга қаратилишимиз лозимлигини, атроф-муҳитни муҳофаза қилишни нафақат давлат ва жамият балки кенг жамоатчилик иши бўлишига эришиш ҳамда экологик қонунчилик ижросининг сўзсиз бажарилиши бўйича назорат-таҳлил фаолиятини янада кучайтиришни биринчи галдаги вазифаларимиз сифатида белгилаб олдик.

Умуман олганда, халқимиз, сайловчиларимиз томонидан бизга билдирилган юксак ишончни қалбимиздан чуқур ҳис этган ҳолда, она юртимизнинг атроф-муҳитини муҳофаза қилиш, табиий ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда аҳоли саломатлигини сақлашдек улкан масъулиятли вазифаларни бажариш йўлида бор кучимиз, ғайратимиз ва билимизни сарфлаймиз.

Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ хизматчиси бўлиб, сидқидилдан меҳнат қилиб, жонажон Ватанимизни албатта том маънода эркин, обод ва фаровон мамлакатга айлантирамиз.

Хайрулло ГАППОРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔28

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔27

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 28    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 27    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар