Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилУмуммиллий лойиҳа доирасида барча ҳудудларда жойнинг иқлим-шароитидан келиб чиққан ҳолда мевали ва манзарали дарахтлар экилаётир.
Кўчатларку экилар, лекин уларнинг кейинги тақдири нима бўлади? Парвариши, суғорилиши билан боғлиқ масалаларга ечим борми? Айни шу саволлар очиқ қолмаслиги учун ЎЭП Марказий Кенгаши вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар мамлакатимиз бўйлаб мониторинг ишларини олиб бормоқда.
Жумладан, куни кеча ишчи гуруҳ вакиллари Самарқанд вилоятида бўлиб, лойиҳа доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. 2024 йил «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Самарқанд вилятида жами 16 млн 333 минг дона мевали, манзарали ва бутасимон дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган бўлиб, баҳорги кўчат экиш мавсумида 11 млн 609 минг дона кўчатлар экилди. Кузги экиш мавсумида 6 млн 125 минг дона экилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар 795 минг дона дарахт кўчатлари экилган.
Ўрганиш давомида баҳор мавсумида экилган кўчатларнинг айримлари яхши ривожланмагани маълум бўлди. Бириктирилган масъулларга кўчатларни тўғри парваришлаш ва бошқа агротехник қоидалар бўйича тушунтиришлар берилди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил