Давр нафаси      Бош саҳифа

Глобал иқлим ўзгариши оқибатларини биргаликда енгиб ўтиш мумкин

Муаммо ечими – ҳаракатларни бирлаштиришда

Глобал иқлим  ўзгариши оқибатларини биргаликда енгиб  ўтиш мумкин

«Иқлим ўзгаришлари бугунги кунда асосий глобал таҳдидга айланиб бормоқда, геосиёсий зиддиятлар кучайишига бевосита таъсир кўрсатмоқда. Айниқса, камбағалликка қарши кураш, озиқ- овқат ва энергетика хавфсизлиги, сув ва ресурслардан фойдаланиш муаммоларини кучайтирмоқда...»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси доирасидаги Жаҳон етакчилари саммитининг ялпи мажлисида бу фикрларни алоҳида қайд этиб ўтди.

Бу қанчалик аччиқ ва оғир бўлмасин – айни ҳақиқат. Экологик муаммолар кўлами ҳам, қамрови ҳам йил сайин кенгаймоқда. Чегара билмайдиган, ҳудуд танламайдиган бу экологик таҳдидларга қарши туриш, уларга ечим топиш, оқибатларини юмшатишнинг ягона йўли – саъй-ҳаракатларни бирлаштиришдир.

 Ўзбекистон раҳбарининг айни ташаббусларини жаҳон жамоатчилиги қўллаб-қувватламоқда, эътироф этмоқда.

Боку шаҳрида ўтаётган, 80 дан ортиқ мамлакатдан давлат ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молия институтлари раҳбарлари иштирок этаётган йирик анжуманда янграган фикрлар, ўтказилган учрашувлар ҳам бунинг яққол тасдиғи дейиш мумкин.

Президентимиз таъкидлаганидек, иқлим ўзгаришлари фонида бугун камбағалликка қарши кураш, озиқ-овқат ва энергетик хавфсизликни таъминлаш, ичимлик суви ва ресурсларидан фойдаланиш муаммолари кучайиб бормоқда.

Иқлим ўзгаришларининг оқибатини Марказий Осиё ўткир ҳис қилмоқда.

Юзага келган экологик хавф-хатарлар аҳолининг турмуш сифатини ошириш ва миллий тараққиёт стратегияларини рўёбга чиқариш йўлида тўсиққа айланмоқда.

Париж келишувлари доирасида асосий мақсад – минтақада ҳаво ҳароратини жадал ўсишига йўл қўймаслик, ушбу кўрсаткичларни жорий юз йилликда 1,5-2 градус атрофида сақлаб қолишдан иборат.

 

«Яшил» дунё сари қадамлар

Мамлакатимизда экологик муаммоларга қарши курашиш нафақат давлат ва жамиятнинг муҳим устувор йўналишига, айни вақтда ҳар бир инсоннинг, кенг жамоатчиликнинг қалб амрига айланмоқда. Биргина бутун мамлакат бўйлаб умуммиллий ҳаракатга айланган «Яшил макон» дастури, унинг доирасида миллионлаб дарахтлар экилаётгани ноёб лойиҳа сифатида халқаро доирада ҳам эътироф этилмоқда.

Ўзбекистонда углерод нейтраллигига эришиш бўйича кенг миқёсдаги ислоҳотлар олиб борилмоқда. 2030 йилгача ҳавога иссиқхона гази чиқаришни учдан бир қисмга камайтириш режалаштирилган. Бу мажбуриятлар 2050 йилга қадар янада кенгайтирилади. «Яшил» энергетика улуши 40 фоизга етади.

Электромобиллар ва «яшил» водород ишлаб чиқариш кластерлари барпо этилмоқда, қуёш ва шамол генерацияси хаблари яратилмоқда.

Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегияси амалга оширилмоқда. Шу кунларда Европага «яшил» энергия етказиб беришни ташкил этиш тўғрисида кўп томонлама битим имзоланади.

 

Ўзбекистон ташаббусларининг кучи

Глобал иқлим ўзгаришлари оқибатларини биргаликда енгиб ўтиш мақсадида Ўзбекистон етакчиси қатор ташаббусларни илгари сурди.

Жумладан, ривожланаётган мамлакатлар дуч келаётган иқлим хатарларини танқидий таҳлил ва молиявий баҳолаш учун етакчи давлатлар, кўп томонлама институтлар ва конвенцияларнинг техник ва молиявий кўмагини кенгайтириш мақсадида Иқлим туфайли йўқотиш ва зарарларни баҳолаш бўйича халқаро марказ таъсис этиш таклиф қилинди.

Атроф-муҳит ифлосланиши билан боғлиқ хатарларни қисқартириш, барқарор биохилма-хиллик ва трансчегаравий сув ресурслари масалаларида ягона ёндашувлар ишлаб чиқиш зарурлигини қайд этиб, давлатимиз раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Дарё экотизимларининг бутунлиги ва экологик хавфсизлигини таъминлаш соҳасида мажбуриятлар тўғрисидаги Декларацияни ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди.

Шунингдек, Ўзбекистонда ўсимликларнинг иқлимга чидамлилигини ошириш учун Генетик ресурсларнинг минтақавий банкини ҳамда денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган мамлакатлар учун БМТнинг инновацион агросаноат хабини ташкил этиш таклиф қилинди.

Иқлим ўзгаришларидан зарар кўраётган мегаполис ва шаҳарларнинг барқарор ривожланиши ва яшаш учун қулай шароитлар яратиш соҳасида тажриба ва билим, энг яхши амалиётлар трансфери учун Жаҳон иқлим пойтахтлари альянсини ташкил этиш ҳамда унинг биринчи форумини Тошкентда ўтказиш ташаббуси билдирилди.

Президентимиз COP29 мамлакатлари вакилларини келгуси йили 15 майда – Халқаро иқлим кунида Оролбўйида ўтказиладиган Рақамли «яшил» ташаббуслар глобал фестивалида иштирок этишга таклиф этди.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон барча мамлакатларни умумий фаровонлик ва узоқ муддатли «яшил» тараққиёт йўлида очиқ мулоқот ва амалий шерик­ликка чорламоқда. Она табиат муҳофазаси учун биргаликда, елкама-елка туриб курашишга, кучларни бирлаштиришга дунё давлатларини даъват этмоқда.

Буларнинг барчаси инсон ва табиат ўртасидаги олтин мувозанатни таъминлашга, яшил келажакни бунёд этишга хизмат қилади.




Ўхшаш мақолалар

Фуқаролик жамияти ривожи

Фуқаролик жамияти ривожи

🕔16:10, 04.12.2025 ✔81

Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

🕔11:01, 04.12.2025 ✔69

Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

Батафсил
Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

🕔15:50, 27.11.2025 ✔139

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фуқаролик жамияти ривожи

    Фуқаролик жамияти ривожи

    Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
    2025 йилнинг 1 декабрь куни  пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.

    ✔ 81    🕔 16:10, 04.12.2025
  • Депутат ёрдамчилари ўз  масъулиятини  етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?

    Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.

    ✔ 69    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Депутатлар муҳокамасида:  Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва  парламент назорати

    Депутатлар муҳокамасида: Экологик вазият, одометр учун жавобгарлик ва парламент назорати

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу куннинг долзарб муаммоларига ечим берадиган, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим Қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

    ✔ 139    🕔 15:50, 27.11.2025
  • Бизнинг кучимиз –  бирликда!

    Бизнинг кучимиз – бирликда!

    Куни кеча мамлакатимиз яна бир тарихий йиғинга мезбонлик қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 203    🕔 15:45, 20.11.2025
  • Янги  Марказий Осиё,  у қандай бўлади?

    Янги Марказий Осиё, у қандай бўлади?

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё янги давр остонасида» номли мақоласини ўқиб...

    ✔ 216    🕔 15:34, 20.11.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар