Етти кун      Бош саҳифа

Ҳар бир маҳаллага, ҳар бир хонадонга Экопартия ташаббуслари кириб бормоқда!

«Табиат учун бирлашайлик!» шиори остидаги тарғибот тадбирлари, турли акциялар ҳар бир маҳаллада ўтказилмоқда.

Ҳар бир маҳаллага, ҳар бир хонадонга  Экопартия ташаббуслари кириб бормоқда!

Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига кўрсатилган номзодлар маҳаллаларда уйма-уй юриб, партия ва номзодларнинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалар билан сайловчиларни яқиндан таништирмоқда.

Қорақалпоғистон аҳолисининг ҳам Экопартияга қизиқиши ва хайрихоҳлиги юқори. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Сапаргул Утемуратова Нукус шаҳри Турон маҳалласида бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашганда бу янада яққол аён бўлди.

Учрашувда С.Утемуратова ўзи ва партия­нинг ташаббус ва таклифлари тўғрисида сайловчиларга атрофлича маълумот берди. Жумладан автомобиль йўли қатнов қисми ҳисобидан скутерлар ва велосипедларда ҳаракатланиши учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш ташаббуси соғлом турмуш тарзи ва ҳаво тозалиги учун муҳим эканини таъкидлаб, партия аҳолининг велосипедларда ҳаракатланиши учун қулай шароитлар яратиш ва оммалаштириш тарафдори эканини айтиб ўтди.

Сайловолди тарғибот тадбирлари Фарғона вилоятининг ҳам барча маҳалларида давом этяпти. Данғара туманида ўтказилган учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 52-Фарғона вилояти сайлов округидан кўрсатилган номзод Равшан Мирзахмедов сайловчиларни дастурий мақсадлари билан атрофлича таништирди.

– Мен Экопартия илгари сураётган ҳар бир таклифни тўлиқ қўллаб-қувватлайман, – дейди Данғара тумани «Гулистон» кўчасида яшовчи Саноатхон Саидова. – «Қизил китоб»га киритилган ўсимликлардан фойдаланишга ва ёввойи ҳайвонларни овлашга муддатсиз мораторий эълон қилиш, 10 ёшдан катта дарахтларни кўчириб ўтқазишни тақиқлаш каби таклифлар айниқса ўринли деб ўйлайман.

Бўлажак сайловда яшил ва мусаффо, соғлом ҳаётни истаганларнинг барчаси биз томонда! Табиат учун бирлашайлик!

Ўзбекистон Экологик партияси ва унинг номзодларига овоз беринг!

 

Камолиддин РЎЗИМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

«Турон»  обод бўлмоқда

«Турон» обод бўлмоқда

🕔14:34, 14.08.2026 ✔108

Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

Батафсил
Экологияда  сунъий  интеллект

Экологияда сунъий интеллект

🕔14:33, 14.08.2026 ✔89

Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔115

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Турон»  обод бўлмоқда

    «Турон» обод бўлмоқда

    Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.

    ✔ 108    🕔 14:34, 14.08.2026
  • Экологияда  сунъий  интеллект

    Экологияда сунъий интеллект

    Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвес­тиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

    ✔ 89    🕔 14:33, 14.08.2026
  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 115    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 128    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 128    🕔 15:11, 23.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар