Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Самарқандлик сайловчилар Экопартияни қўллаб-қувватлайди!

Қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида «Табиат учун бирлашайлик!» шиори остида Ўзбекистон Экологик партиясининг сайловолди оммавий тадбири ўтказилди.

Самарқандлик сайловчилар  Экопартияни    қўллаб-қувватлайди!

Экологик муаммоларга қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ўз олдига катта мақсадлар қўйган Экопартия томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан партия электорати вакиллари, талаба-ёшлар, кўнгиллилар, экофаоллар, шаҳар меҳмонлари ҳамда маҳаллий аҳоли вакилларидан етти минг нафардан зиёд кишилар иштирок этишди.

Оммавий тарғибот тадбирида асосий эътибор шу йилнинг 27 октябрида бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан партия тарафдорларини бир мақсад йўлида бирлаштириш, партиянинг ғоя ва ташаббус­лари, Сайловолди дастури билан аҳолини таништиришга қаратилди.

Тадбир аввалида партия етакчиси, Марказий Кенгаш раиси Абдушукур Ҳамзаев барчани жорий йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда фаол иштирок этишга чақирди. Самарқанд шаҳри ер юзининг сайқали ҳисобланиши, унинг халқаро майдонда ҳам тамаддун бешиги сифатида қайд этилиши, вилоятнинг ўзига хос табиати, тупроқ-иқлим шароитига эга эканини таъкидлаб ўтди. Партиянинг Сайловолди дастурида вилоят, бу ерда яшаётган аҳолининг экологик ҳуқуқларини таъминлаш, тоза ва мусаффо ҳаёт кечиришлари учун шарт-шароитлар яратишга катта эътибор қаратилган.

Сайловолди дастурида, хусусан, шаҳарларда бино ва кўп квартирали уйлар қурилишини мажбурий тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш механизмини қонунда аниқ белгилаш, дарахтзорлар мавжуд бўлган ер майдонларини қурилиш мақсадларида реализация қилинишини қонун билан тақиқлаш, қурилиш мақсадларида дарахтларни ноқонуний кесган тадбиркорларнинг ерга бўлган ҳуқуқини бекор қилиш тартибини жорий қилиш таклиф этилмоқда.

– Атроф-муҳит инсон саломатлиги ва ҳаё­тига таъсир қилувчи муҳим омилдир. БМТ маълумотларига кўра, инсон саломатлигининг 30 — 40 фоизи атроф-муҳит ҳолатига боғлиқ. Қулай атроф-муҳит табиий захиралар қисқараётган, глобал иқлим ўзгариши, экология ва табиат билан боғлиқ муаммолар инсоният келажагига таҳдид солаётган ҳозирги даврда янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Партиянинг Сайловолди дастуридаги ҳар бир ташаббус, ҳар бир таклиф, аввало, инсон саломатлиги, барқарор ва тоза табиий муҳит, ёш авлоднинг соғлом келажаги йўлида хизмат қилади, – дея таъкидлади Ўзбекис­тон волонтёрлар ассоциацияси раҳбари Ширин Абидова.

Шунингдек, сўзга чиққанлар фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш, тоза ва мусаффо ҳаёт кечиришлари учун шароит яратиш, хусусан, Самарқанд вилоя­тида долзарб ҳисобланадиган ичимлик сув билан таъминланиш даражасини ошириш, фаолият юритаётган саноат корхоналар томонидан атмосферага зарарли газлар чиқарилишининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратишди.

– Партиянинг Сайловолди дастурида менга энг ёққан жиҳат деградациянинг олдини олиш ташаббусини илгари сурилаётгани бўлди. Партия нафақат жамиятдаги муаммолар билан курашиш, балки келажакда хавф-хатарларга дуч келмаслик учун ҳам аниқ вазифаларни кун тартибига олиб чиқмоқда. Партия таклиф этаётган экологик тоза шаҳарсозлик, муқобил энергетика, жамоат транспортини ривожлантириш каби масалалар узоқ ва яқинни кўзлаб берилаётган таклифлардир, – дейди тадқиқотчи Нодир Бобоқандов.

Дастурий мақсадларга кўра, самарадорлиги паст бўлган ҳудудлардаги оқова сувларни тозалаш иншоотларини модернизация қилиш ҳамда янгиларини қуриш вазифаси илгари сурилмоқда. Бу саноати ривожланган вилоят учун жуда долзарб. Ҳозиргача саноат корхоналари томонидан чиқарилаётган оқова сувлар атроф-муҳитга катта зарар етказмоқда. Шунингдек, атроф­га меъёрдан ортиқча ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик учун компенсация тўловларини ҳам 10 баробаргача ошириш таклиф этилмоқда.

– Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтиш керак, энг катта масала – табиатни, экологияни асраш. Бу фақатгина овоз бериш эмас, балки инсонларни ўзгаришга кўнгилдан тайёрлаш ҳам демакдир. Инсонлар ўзгаришга тайёр бўлса, биз ҳам кўмак беришимиз керак. Бунинг учун Экопартия ўзининг энг яхши дастурини таклиф этмоқда, – деди Самарқанд Агроинновация­лар ва тадқиқотлар институти ректори Шавкат Ҳасанов.

Дарҳақиқат, партиянинг Сайловолди дастуридаги ҳар бир ташаббус, ҳар бир таклиф, аввало, инсон саломатлиги, барқарор ва тоза табиий муҳит, ёш авлоднинг соғлом келажаги йўлида хизмат қилади. Оммавий тадбирда сўзга чиққан эл ардоғидаги инсонлар, таниқли шахслар табиатнинг бугунги овози ушбу дастурий вазифаларни амалга оширишга даъват этаётганини алоҳида қайд этди ҳамда бўлажак сайловда яшил ва мусаффо, соғлом ҳаётни истаганларнинг барчасини Ўзбекистон Экологик партиясини ва унинг номзодларини қўллаб-қувватлашга чақиришди.

Оммавий тадбирда иштирок этганларнинг барчаси Ўзбекистон Экологик партиясини фаол ва қизғин қўллаб-қувватлашди.

 

ЎЭП Марказий кенгаши

Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Кераксиз  жойдаги  «керакли тош»лар

Кераксиз жойдаги «керакли тош»лар

🕔14:53, 10.07.2025 ✔11

ёхуд муаммога «осон ечим топиш» оқибати бизга қимматга тушмаяптими?

Батафсил
Табиатни асраш  орқали инсонни асраш мақсадининг рўёби

Табиатни асраш орқали инсонни асраш мақсадининг рўёби

🕔15:58, 26.06.2025 ✔53

Юртимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот марказида инсон, унинг саломатлиги, фаровон ҳаёти, фарзандларининг келажаги ва шубҳасиз, уни ўраб турган табиат турибди.

Батафсил
Сирти ялтироқ  вагонлардаги «шароит»данкўпчилик нега норози?

Сирти ялтироқ вагонлардаги «шароит»данкўпчилик нега норози?

🕔16:15, 19.06.2025 ✔80

Йиллар ўтгани сайин ҳар бир соҳа замон талаблари даражасида ривожланиб бормас экан, одамларнинг турли эътирозлари ва танқид­ларига дуч келаверади. Сўнгги йилларда Ўзбекис­тон темир йўллари тизими ҳақида ана шундай фик­рлар бот-бот айтилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Кераксиз  жойдаги  «керакли тош»лар

    Кераксиз жойдаги «керакли тош»лар

    ёхуд муаммога «осон ечим топиш» оқибати бизга қимматга тушмаяптими?

    ✔ 11    🕔 14:53, 10.07.2025
  • Табиатни асраш  орқали инсонни асраш мақсадининг рўёби

    Табиатни асраш орқали инсонни асраш мақсадининг рўёби

    Юртимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот марказида инсон, унинг саломатлиги, фаровон ҳаёти, фарзандларининг келажаги ва шубҳасиз, уни ўраб турган табиат турибди.

    ✔ 53    🕔 15:58, 26.06.2025
  • Сирти ялтироқ  вагонлардаги «шароит»данкўпчилик нега норози?

    Сирти ялтироқ вагонлардаги «шароит»данкўпчилик нега норози?

    Йиллар ўтгани сайин ҳар бир соҳа замон талаблари даражасида ривожланиб бормас экан, одамларнинг турли эътирозлари ва танқид­ларига дуч келаверади. Сўнгги йилларда Ўзбекис­тон темир йўллари тизими ҳақида ана шундай фик­рлар бот-бот айтилмоқда.

    ✔ 80    🕔 16:15, 19.06.2025
  • Қуруқ ҳисобот билан қувурга  сув келмайди

    Қуруқ ҳисобот билан қувурга сув келмайди

    Бир томондан, расмий ҳисоботларга қараса­нгиз, Ўзбекистонда аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш борасида сўнгги йилларда улкан натижаларга эришилган.

    ✔ 87    🕔 17:09, 12.06.2025
  • Табиатни  асраш Ватан ҳимояси демакдир!

    Табиатни асраш Ватан ҳимояси демакдир!

    Нима учун бугун атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ масалаларнинг долзарблиги ошиб бормоқда? Қандай йирик лойиҳа, қанақа улкан келишув ҳақида сўз очилса, албатта, унинг экологик жиҳати ҳам кўриб чиқилишига сабаб нима?

    ✔ 85    🕔 10:33, 05.06.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар