Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилХалқ депутатлари Тахтакўпир тумани Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзод Б.Қалибаев иштирокида Тахтакўпир шаҳарчасидаги касб-ҳунар мактабида сайловчилар билан учрашув ўтказилди.
Экопартиянинг Сайловолди дастуридан ўрин олган энг муҳим жиҳатлар, жумладан, ёшлар ва аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида илгари сурилаётган ташаббуслар ҳақида сўз юритилди.
– Ҳар қандай давлат ва жамият тараққиёти бир қатор омиллар асосида юз беради. Бу жараёнда аёллар, уларнинг ижтимоий-сиёсий муносабатлардаги иштироки, ҳуқуқ ва эркинликларини амалда таъминлаш – давлатлар ривожининг муҳим индекси саналади. Зотан, аёл ва унинг жамият ҳаётидаги ўрни ҳамиша муҳим мезон бўлиб келган. Партиямиз хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш, турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, даромадларини кўпайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратади, – деди депутатликка номзод.
Сайловчилар, табиатсевар ёшлар Экопартияни қўллаб-қувватлашларини билдиришди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил