Етти кун      Бош саҳифа

Экопартия маҳаллаларда ташаббусларимизни қўллаб-қувватлашмоқда

Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига кўрсатилган номзодлар тарғибот тадбирларини ҳар бир маҳаллага кириб бориб, уйма-уй юриб олиб бормоқда.

Экопартия маҳаллаларда  ташаббусларимизни  қўллаб-қувватлашмоқда

Бундан кўзланган мақсад эса тарғибот тадбирлари таъсирчанлигини ошириш, партия ва номзодларнинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалар билан сайловчиларни яқиндан таништиришдир.

Самарқанд вилояти округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Даврон Ачилов Пайариқ туманидаги бир неча маҳалларда бўлиб, экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)дан озод этиш, шаҳар ҳудудларида тез-тез учраб турадиган сув тошқинларининг олдини олиш мақсадида дренаж тизими муаммоларини ҳал этиш масалалари партиянинг Сайловолди дастуридан ўрин эгаллаганини айтиб ўтди. Бу таклифлар сайловчиларнинг Ўзбекистон Экологик партиясига бўлган ишончини мустаҳкамлаб, хайрихоҳлигини оширмоқда.

Хоразм вилоятида ҳам Ўзбекистон Экологик партиясидан депутатликка кўрсатилган номзодлар маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб, сайловолди тарғиботини фаол олиб боришмоқда. Хонқа туманидан кўрсатилган номзодлар Сабоҳат Худайберганова ва Нодирбек Ахмедовлар «Жингён»  ҳамда «Гулистон» маҳаллалари аҳолиси билан учрашиб, партия ҳамда ўзининг сайловолди дастуридаги ташаббуслар билан таништирди. Айниқса, дарахтзорлар мавжуд бўлган ер майдонларини қурилиш мақсадларида реализация қилинишини қонун билан тақиқлаш, 10 ёшдан катта дарахтларни кўчириб ўтказишга бутунлай чеклов қўйиш, керак бўлса, қурилиш мақсадларида дарахтларни ноқонуний кесган тадбиркорларнинг ерга бўлган ҳуқуқини бекор қилиш тартибини жорий қилиш каби ташаббуслар сайловчиларга манзур бўлди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔28

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔27

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 28    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 27    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар