Ўзбекистон Экологик партияси фитосанитария талабларига жавоб бермайдиган, саломатлик учун жиддий хавф туғдирувчи маҳсулотлар импортини чеклаш зарур, деб ҳисоблайди.
Бу ҳақида партия раҳбари Абдушукур Ҳамзаев сирдарёлик сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.
Партия раҳбари учрашувда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни экологик талабларга тўлиқ мослаштириш, синтетик гўшт каби озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотишга қарши курашиш ҳам Ўзбекистон Экологик партиясининг Сайловолди дастурида белгилангани ҳақида маълумот берди.
– Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирувчиларни иқлим ўзгариши оқибатлари таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда форс-мажор ҳолатларда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини қайта кўриб чиқиш масаласи партия эътиборидаги асосий вазифалардандир, – деди партия етакчиси. – Биз шу йўл билан экологик тоза ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари таъминотига муҳофаза ёрдами кўрсатишни таклиф этмоқдамиз.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида суғурта бозорини такомиллаштириш ва суғурта хизматлари сифатини ошириш, ушбу соҳада жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш ҳам мақсад қилинганини айтиб ўтди.
Сирдарё аҳли Экопартиянинг бугун ва келажак учун аҳамияти таклифларига хайрихоҳлик билдиришди. Учрашувда фуқаролар яшил энергетика таъминоти, иқтисодиётни ривожлантиришда қайта тикланувчи ресурсларнинг аҳамияти, чиқиндиларни қайта ишлаш масаласи ҳамда тоза ичимлик сув таъминоти бўйича билдирилаётган таклифлар юзасидан саволлар беришиб, фикр-мулоҳазалар билдиришди. Сўзга чиққанлар келгуси беш йилликда Экопартия ғояларининг амалга ошиши ҳар бир инсон ҳаёти ва фаолияти учун аҳамиятли бўлишини таъкидлаб, сайлов жараёнида партия номзодларини қўллаб-қувватлашларини билдиришди.
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔23
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔155
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔220
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил