Етти кун      Бош саҳифа

Экопартияга ишонч ортмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси хайрихоҳлари сони кун сайин ошиб бормоқда. Айниқса, ёшлар орасида партияга аъзо бўлиш истагини билдираётганлар кўпаяётгани қувонарли ҳол.

Экопартияга  ишонч ортмоқда

Партиянинг Сайловолди дастуридан халқимиз ҳаётида муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлган стратегик масалаларнинг ўрин олгани фуқароларнинг ушбу сиёсий кучга бўлган ишончини янада қатъийлаштирди. Сайловолди дастури эълон қилингандан сўнг жойларда партияга аъзо бўлиш истагини билдириётганлар сони сезиларли ошди.

Махсус мухбиримиз Эрпўлат Бахт партия сафига янги қўшилган фидойи ёшлар фикри билан ўртоқлашди.

Қуйи Амударё ҳудудидаги экологик вазият бугун кўпчиликнинг диққат марказида турибди. Бу ерда амалга оширилишини кутаётган масалалар халқнинг бугунги ва эртанги ҳаёти, турмуш тарзи, саломатлиги, ижтимоий-иқтисодий фаолияти учун катта эътиборга эга. Жойларда бўлиб, элдошларимиз билан суҳбатлашганимизда улар Ўзбекистон Экологик партияси илгари сураётган ғоя ва мақсадлар олдимизда турган муаммолар ечимига қаратилганини эътироф этишмоқда.

Яқинда партиянинг Хоразм вилояти кенгашида бир гуруҳ янги аъзоларга гувоҳнома топширилди.

– Мен Экологик партияга аъзоликни туғилиб ўсган юртим олдидаги бурч ва масъулият деб биламан, – дейди Гидрометеорология хизмати агентлиги Хоразм вилоя­ти бошқармаси ходими Зафарбек Сапаев. – Негаки, ўз юртини севган инсон унинг табиатини асраб-авайлаш ва муҳофаза этишни виж­дон амри деб ҳисоблайди. Партиянинг келгуси беш йилликда амалга оширадиган ишларида мен ҳам аъзолар сафида бўлиб, муносиб ҳисса қўшишга аҳд қилдим.

– Эътибор берган бўлсангиз, кейинги беш йил ичида юртимиздаги экологик манзара тамомила ўзгариб бормоқда, – дейди хоразмлик ёшлардан яна бири Санъат Саидов. – Турфа гуллар ва кўркам дарахтлар чор-атрофга чирой бағишлаб турибди. Бунда, албатта одамларнинг табиатга, атроф-муҳитга бўлган муносабатининг ўзгаргани асосий омиллардан бири саналади. Қувонарли жиҳати шундаки, бу ўзгаришларда Ўзбекистон Экологик партияси фаолларининг оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик ўртасида кенг равишда олиб бораётган тарғибот ва ташвиқот ишларининг таъсири катта бўлмоқда. Мен ҳам аҳоли ўртасида тобора ҳурматга сазовор бўлиб бораётган Экологик партияга янги аъзо сифатида қабул қилинганимдан мамнунман. Келгусида зиммамдаги бурч ва вазифаларни сидқидилдан бажараман.

Партиянинг янги аъзоси Элдор Жуманиё­зов эса келгусида ҳайвонот дунёсини бойитиш бўйича муҳим ишларни амалга оширмоқчи. У шунингдек, аҳоли ўртасида ҳайвонот дунёсига муносабатни ўзгартириш, уларда меҳр-шафқат ҳамда ғамхўрликни шакллантириш муҳимлигини таъкидлайди. Партиянинг янги аъзоси сифатида у буларни тарғибот-ташвиқот ишлари воситасида кучайтиришни режалаштирган.

Бу ёш йигитлар ўз олдига қўйган мақсад-вазифалар албатта таҳсинга муносиб. Бундай аҳди қатъий, ташаббускор партия аъзолари сафи юртимиз бўйлаб тобора кенгаймоқда.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔28

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔27

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 28    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 27    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар