Етти кун      Бош саҳифа

Йўлларимиз нафақат автомобиллар, балки пиёдалар учун ҳам хавфсиз бўлсин!

Шарофат КАРИМОВА,

Ўзбекистон Экологик партиясидан Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод (61-Хоразм вилояти округи):

Йўлларимиз  нафақат  автомобиллар,  балки пиёдалар учун ҳам хавфсиз бўлсин!

Ҳар куни йўлларимизда даҳшатли авариялар гувоҳи бўламиз, қанча-қанча йўловчи ҳаётдан бевақт кўз юмади. Бахтсиз ҳодиса қурбонлари ичида ёш болаларнинг ҳам кўплиги янада оғриқлидир. Рақамларга қарасак, жорий йилнинг 5 ойи мобайнида ЙТҲ оқибатида 65 нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлган, 294 нафари жароҳатланган. Ўтган йил ҳисобида эса йўлларда 263 нафар бола ҳалок бўлган, 1 568 нафари эса шикастланган. Аксарият кўнгилсиз ҳодисаларга ҳайдовчиларнинг белгиланган тезликдан юқори юриши сабаб бўляпти. Шу боис ҳам кенг жамоатчилик тегишли жазо чоралари сифатида жиддий ишлар олиб борилиши, солинадиган жарималар бир неча баробарга ошиши тарафдори бўляпти.

Биз ҳамиша ўрнак оладиган ва қўллайдиган хориж тажрибаларининг аксариятида аҳоли пунктларида ўрнатилган ҳаракатланишнинг максимал тезлиги 50 км/соатни ташкил этади. Бу қоидани бузган ҳайдовчилар эса жиддий равишда жазоланади. Масалан, турли мамлакатларда аҳоли яшаш ҳудудида 105 км/соат тезликда ҳаракатланган ҳайдовчига қўлланадиган жазо:

Германияда – 3 ойгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш, жазо баллари қўшиш ва 680 еврогача жарима;

Францияда – 1500 евро миқдорида жарима ва ҳайдовчилик гувоҳномасидан 3 йил муддатгача маҳрум қилиш;

Италияда – 532 евродан 2127 еврогача жарима, 1 ойдан 3 ойгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш;

Австрияда эса жазо янада қаттиқ. Аҳоли пунктлари кўчалари бўйлаб рухсат этилган тезликдан соатига 80 километрдан, шаҳар ташқарисида эса 90 километрдан ортиқ тезликда ҳаракатланган ҳайдовчиларнинг автомашиналари мусодара қилинади.

Юртимизда эса жазо чоралари нисбатан енгил, кўп ҳолларда жарималар билан қутилиб қолишади. Шу омиллар сабаб ҳам аҳвол сира яхшиланмайди. Шу йилнинг 6 ойида ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича 18 минг 403 нафар шахсга нисбатан иш очилган. Бу бир кунда қарийб 100 та иш дегани. 14 минг 556 нафар шахс эса маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун жаримага тортилган. Бу эса кунига 70 дан ортиқ маст ҳайдовчи автомобиль бошқаряпти деганидир.

Ўзбекистон Экологик партияси йўллар хавфсиз бўлиши, қоидабузарларга жазо чораларини кучайтириш тарофдоридир. Шу боисдан ҳам Сайловолди дастурида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини тартибга солишни қонуности ҳужжатларидан қонун асосида тартибга солишга ўтказиш вазифаси қўйилган.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔28

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔27

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 28    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 27    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар