Етти кун      Бош саҳифа

Вақтинчалик қувватнинг оғир бадали

Шерали ЙЎЛДАШЕВ,

Ўзбекистон Экологик партиясидан Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод (54-Фарғона вилояти округи):

Вақтинчалик қувватнинг  оғир бадали

Бугунги кунда ёшлар ўртасида энергетик ичимликлар оммалашиб бормоқда. Мактаб ўқувчиларидан тортиб, чарчаган, кам ухлаган, шунчаки чанқаганлар ҳам шуни ичяпти. Дўконларда оддий сув, шарбат ёки газли ичимликлардан ҳам кўра, уларнинг бозори чаққон. Мутахассислар энергетик ичимликларнинг инсон саломатлигига жиддий салбий таъсиридан огоҳлантириб келмоқда. Қатор давлатларда бундай ичимликларга чекловлар, тақиқлар қўйиляпти. Шунга қарамай, жаҳонда «энергетик»ларни истеъмол қилиш бозори йилига 13 — 15 фоиз кенгайиб бормоқда. Асосий истеъмолчилар 18 — 35 ёшдагилардир. Баъзи мамлакатларда эса 12 ёшдан энергетик ичимликлар ичиш мумкин. Бу ичимликни асосан ёшлар ичаётгани ҳисобга олинса, юртимизда унинг эҳтимолий истеъмолчилари аҳолининг 30 — 40 фоизини ташкил этиши мумкин. Энергетик ичимлик­ларнинг таркибий қисми бўлган аксар моддалар организмда тўпланиши саратон ўсмаларининг ривожланишига олиб келиши айтилмоқда. Оқибатда 2-3 йил давомида энергетик ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш жигарда юзага келадиган ўзгаришлар ўртача 20 йил спиртли ичимлик ичиш билан боғлиқ ўзгаришларга қараганда кўпроқ бўлади. Шунингдек, ушбу ичимликлар диабет ривожланишига, семизлик, талваса, тўсатдан ўлим каби хавфларни келтириб чиқариш эҳтимоли бор.

Ҳозир дунёнинг қатор давлатларида бундай маҳсулотлар сотувига чек­ловлар ўрнатилган. Масалан, аксарият мамлакатларда 18 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликларни пуллаш ман қилинган. Дания, Туркия, Норвегия, Исландия ва АҚШнинг айрим штатларида эса бундай маҳсулотлар сотуви бутунлай тақиқланган. Бирлашган Араб Амирликларида бу ичимликни истеъмол қилишнинг минимал ёши 18 ёш бўлса, қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга биноан эндиликда 20 ёш деб белгилаш устида баҳс-мунозаралар олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ҳам бу борада қонуний чекловлар амалда. Унга кўра, энергетик ичимликларни 18 ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилинишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, юртимизда бундай маҳсулотларни 7:00 дан 22:00 га қадар реклама қилиш тақиқланган. Бироқ ушбу қонундаги меъёрлар тўлоқонли ишлаяпти, дея олмаймиз. Телеканаллардаги фильмлар ўртасига қўйилган биргина реклама блокида 7 та салқин ичимлик рекламаси бўлса, шундан 3 таси «инсонга қўшимча жисмоний ва ақлий куч бағишлаши, организмни тетиклаштириб, бардамлаштириши» айтилган энергетик ичимликлар ҳақида бўлади. Дўконда ушбу маҳсулотни харид қилаётган инсондан ёши сўралгани ёки сотишдан бош тортилган ҳолатларни деярли учратмаймиз.

Ўзбекистон Экологик партияси Сайловолди дастурида ушбу масалага алоҳида эътибор қаратиб, инсон саломатлиги, айниқса болалар соғлиғига энергетик ичимликларнинг салбий таъсирини инобатга олиб,

21 ёшдан кичик шахсларга энергетик ичимликлар сотишни тақиқлаш ташаббусини илгари сурмоқда.

Шу билан бирга, ушбу меъёр ижросини таъминлаш механизмларини кучайтириш, жамоатчилик назоратини кенг йўлга қўйиш зарурлигини таъкидламоқдамиз. Эртамиз эгалари ёшлар экан, уларнинг саломатлиги учун керакли чораларни бугун кўришимиз шарт!




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔28

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔27

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 28    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 27    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар