Етти кун      Бош саҳифа

Қорақалпоғистон ва Хоразм иқлимига мос ўсимликлар экиш орқали қум бўронларининг олди олинади

Ўзбекистон Экологик партияси Сайловолди дастурида юртимиздаги ҳар бир ҳудуд ҳамда ҳар бир фуқаро учун зарур ва аҳамиятли бўлган муҳим масалалар ўрин олган. Буни жойлардаги сайловолди учрашувларида халқимизнинг ўзи эътироф этмоқда.

Қорақалпоғистон ва Хоразм иқлимига мос ўсимликлар экиш орқали  қум бўронларининг  олди олинади

Бугун траспорт-коммуникация тизими анча такомиллашган бир даврда яшаяпмиз. Бироқ бу соҳадаги барча муаммолар узил-кесил ечим топди, дегани эмас. Биринчи галда, транспорт воситаларининг экологияга етказаётган хавфи ташвишга солмоқда. Қолаверса, шахсий транспорт воситаларидан фойдаланишдан кўра, жамоат транспорти қулайлиги ва жозибадорлигини ошириш, хавфсиз ва қайта тикланувчи ресурслар билан ҳаракатланувчи ҳамёнбоп транспорт тизимини такомиллаштириш Экопартиянинг муҳим таклифларидан биридир.

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаевнинг хоразмлик сайловчилар билан учрашувида шу каби кўплаб муҳим масалалар сайловчилар диққат-эътиборида бўлди.

– Дастуримиздан халқимиз, кенг жамоатчилик эътиборида турган муаммолар ечимига оид таклифлар ўрин олган. Биз бу таклифларни ўз ҳаётига, бугунги ва эртанги кунига бефарқ бўлмаган, она Ватани тақдири учун қайғурадиган фаол фуқароларимиз билан биргаликда амалга оширамиз.

Дарҳақиқат, бугунги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитни яратиш, хавфсиз ва самарали бўлган яшил иқтисодиётга ўтиш, бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда яшил ва мусаффо ҳаёт барпо этишнинг устувор йўналишлари партия Сайловолди дастуридан ўрин олгани сайловчиларга манзур бўлди. Халқимиз, кенг жамоатчилик эътиборида турган муаммолар ечимига оид ташаббус ва таклифларни хоразмликлар қўллаб-қувватлади.

«Табиат учун бирлашайлик!» шиори остида ўтказилаётган сайловолди тадбирларининг Элликқалъа туманидаги учрашувида Оролбўйи минтақаси аҳолисининг қулай атроф-муҳит шароитларини янада яхшилаш борасидаги долзарб масалалар хусусида тўхталиб ўтилди.

Учрашувда сўзда чиққан Экопартия раҳбари Абдушукур Ҳамзаев Сайловолди дастуридан ўрин олган муҳим ташаббус­лар, айниқса, Оролбўйи минтақасининг экологик ҳолатини яхшилаш, аҳолига қулай яшаш шароитини яратиш, Орол фожиаси оқибатларини юмшатишга қаратилган таклиф ва ташаббуслар ҳақида сўз юритди.

Жумладан, мамлакатнинг иқлим «юки» мониторингини ва иқлим ҳисобини юритиб бориш механизмларини жорий этиш, иқлим ўзгаришларига чидамли янги нав ва зотларни яратишни рағбатлантириш, ушбу йўналишда олиб бориладиган тадқиқотлар кўламини кенгайтириш, иқлим ўзгариши билан боғлиқ экотизимдаги йўқотишлар ва зарарларни қоплаш учун махсус жамғарма ташкил этиш каби ташаб­буслар алоҳида қайд этилди.

– Оролбўйи ҳудудида халқаро молия институтларининг биохилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгаришини юмшатиш, чўлланишнинг олдини олишга қаратилган лойиҳа ва дастурларни кенг жалб этиш орқали ушбу ҳудудга яшиллик ва тириклик оламини янада кенгроқ олиб кирамиз. Оролбўйи минтақасида жойлашган Қизилқум чўли ҳудудида саҳрога мос ўсимликлар экиш орқали қум бўронлари кўтарилишининг олдини олиш ва яйловлар деградациясини тўхтатишимиз мумкин, – деди партия раҳбари.

Тадбир иштирокчилари ушбу ташаббусларни амалиётга жорий қилинишида Ўзбекистон Экологик партиясини қўллаб-қувватлашларини билдирди.




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔28

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔27

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 28    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 27    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар