Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси Жиззах вилояти кенгаши томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга номзодларнинг сайловчилар билан учрашувида шу масала доирасида фикр юритилди. Учрашувда партиянинг Сайловолди дастурида илгари сурилган долзарб вазифалар хусусида маълумот берилди.
Учрашувга йиғилганлар партия Сайловолди дастури бугунги кун ва келажак учун муҳим бўлган долзарб масалаларни ўзида мужассам этганини таъкидлашди. Дастурда кўрсатилган масалаларнинг ҳаётга жорий қилиниши кўпдан буён ечимини кутаётган муаммоларга оқилона амалий жавоб бўлишини эътироф этишди.
Хусусан, фуқаролар экологик ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлик учун рағбатлантириш тизимини янада кенгайтириш, синтетик гўшт каби озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотишга қарши курашиш, туманларнинг бош режаси тасдиқламагунга қадар қурилиш ишларини тўхтатиб туриш сингари вазифалар кўпчиликда қизиқиш уйғотди.
Партия Сайловолди дастуридан ўрин олган масалалар нафақат юртимиздаги эркин ва фаровон ҳаёт, шу билан бирга, минтақа давлатлари ва бутун дунёда бугун ва келажак авлод учун аҳамиятли лойиҳалар ўрин олганига эътибор қаратишди.
Тадбирда номзодлар сайловолди дастурлари билан таништириб, қатнашчиларнинг саволларига батафсил жавоб беришди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил