Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилИнсон саломатлиги, соғлом турмуш тарзи, хавфсиз овқатланиш тизимини яратиш бугунги ва келгуси ҳаётимиз учун муҳим аҳамият касб этади. Бу борада қайғуриш ҳар бир давлат ва нодавлат ташкилотининг бурчи ва вазифасидир.
Ўзбекистон Экологик партияси айнан ана шундай долзарб вазифаларни келгуси беш йилликнинг кечиктириб бўлмас фаолияти деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга номзодларнинг сайловчилар билан Пайариқ туманида бўлиб ўтган учрашувида сўз юритилди.
Сайловолди дастуридан ўрин олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда ўта заҳарли моддалардан фойдаланмаслик, экологик тоза транспорт воситаларига мос инфратузилмани яратиш, экологик таълим-тарбия жараёнига катта эътибор қаратиш каби йирик масалалар ҳар бир фуқаро ҳаёти ва фаолияти учун муҳим аҳамият касб этиши эътироф этилди.
Учрашувда сўзга чиққанлар барқарор ва соғлом келажак учун сайловда Экопартия ғоялари ва номзодларини қўллаб-қувватлаб овоз беришларини билдиришди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил