Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЭкологик ислоҳотларда ҳар бир фуқаронинг, жамоатчиликнинг, фаол ёшларнинг ўрни салмоқлидир. Учкўприк туманида ташкил этилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга номзодлар ва сайловчилар ўртасидаги учрашувда шу масала диққат марказида бўлди.
Тадбирда халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашлари депутатлигига кўрсатилган номзодлар, корхона-ташкилотлар ходимлари, «Ёшлар қаноти» аъзолари, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Дархтларнинг ноқонуний кесилиши, табиат ресурсларидан нолегал тарзда фойдаланиш, хонаки ва ёввойи ҳайвонларга нисбатан тажовузкорона хатти-ҳаракатлар жамоатчиликнинг ўз ўрнида ва тезкор тарзда билдирган зарур муносабати билан барҳам топиши мумкин.
«Табиат учун бирлашайлик!» шиори остида ўтказилган йиғилишда Сайловолди дастури, унда белгиланган мақсад вазифаларнинг бугунги кундаги долзарб аҳамияти ҳақида сўз борди. Сайловолди дастуридан жой олган ҳар бир йўналишнинг экологик муаммоларни ҳал этишдаги роли муҳим экани таъкидланди.
Учрашувда ОАВ ва жамоатчилик вакиллари, экофаолларнинг таклифлари ҳам ўртага ташланди. Улар атроф-муҳит муҳофазаси ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил