Етти кун      Бош саҳифа

Табиат одамлардан меҳр кутмоқда

Партиямиз ўзининг Сайловолди дастурида бир-биридан муҳим ва долзарб бўлган масалаларни келгуси беш йилликда амалга ошириш орқали ҳаётимиздаги кўпгина муаммоларга ечим топишни кўзлаяпти. Менинг назаримда бу жуда оқилона ёндашув деб ўйлайман.

Табиат одамлардан меҳр кутмоқда

Партиямиз экология соҳасидаги ҳуқуқ­бу­зарликлар учун жарималарни қайта кўриб чиқиш ва уларнинг миқдорини оширишни таклиф этмоқда. Кўп йиллик тарихимизда тупроқ, сув ва ҳавони ифлослантириш, ҳайвонларни калтаклаб заҳмат етказиш ва ўлдириш каби жиноятлар учун мулкий ва жисмоний жазо турлари белгиланган. Ҳатто ўта оғир жазолар ҳам қўлланилган. Бу инсонларнинг атроф-муҳит ва бошқа жонзотларга тўғри муносабатининг шаклланишига сабаб бўлган. Аждодларимиз қоида ва қонунларга қатъий амал қилиниши инсон ва табиат ўртасидаги муносабатни мувозанатда сақлаб туриш учун ўта муҳим деб ҳисоблашган.

Афсуски, босар-тусарини билмай, фақат ўз манфаатини ва бугунини кўзлаб ҳаракат қилувчи кимсалар бугунги кунимизда ҳам талайгина. Улар ўз ҳолича қолдирилса, нафақат ўсимлик ва ҳайвонот оламига, ҳатто ястаниб ётган чўллар, баланд тоғ ҳудудлари, она тупроғимиз, мусаффо сувимизга ҳам зиён етади. Бундай кимсаларга тушунтириш ва тарғибот ишларимиз наф бермаса, қонуний жавобгарлик ҳамда қатъий жазо чораларини қўллаш мақбул ечим бўла олади. Биз шу йўл билангина бугунги экотизимни келажак авлодлар учун соф ва барқарор ҳолда асраб қолишимиз мумкин.

Дастурда яна бир муҳим масала – 2030 йилга қадар пестицидлардан фойдаланиш ҳажмини 50 фоизга камайтириш ҳамда қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашишнинг биологик усулларидан фойдаланиш тизимини кенг жорий этиш кўзда тутилган.

Ўтмиш ота-боболаримизнинг деҳқончилик ишларига назар солсак, ўша даврларда лойдан солиниб эскирган уйларнинг кесаклари ва чириган маҳаллий гўнглар билан ерга ишлов бериш орқали экологик тоза маҳсулотлар етиштирилган. Тилёрар ширин қовунлар, мева ва сабзавотлар чет элларга экспорт қилиниб, катта даромад келтирган. Бугун мана шундай амалий анъаналаримиз йўқолиб, унутилиб кетишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Дунёда экологик тоза маҳсулот истеъмолига бўлган талаб кундан-кунга ошиб, долзарблашиб бораётган бир пайтда маҳаллий шароитни инобатга олган ҳолда ўта заҳарли кимёвий моддалардан фойдаланиш амалиётини имкон қадар камайтириш озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги муҳим қадам бўла олади.

Партиямизнинг бу галги Сайловолди дастури жонажон Ўзбекистонимизнинг ҳар томонлама гуллаб-яшнаши, табиатининг мафтункор ва мусаффо бўлиши ҳамда мамлакатимизда яшаётган миллати, ирқи ва динидан қатъи назар барча фуқароларга соғлом муҳит яратишга қаратилгани айни ҳақиқатдир.

Бугун эса она табиатимиз биздан, барча ҳазрати инсонлардан меҳр кутмоқда.

Улуғбек ИБРОҲИМОВ,

ЎЭП Боғот туман кенгаши раиси, халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔28

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔27

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 28    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 27    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар