Ўзбекистон Экологик партияси яшил табиатни муҳофаза қилиш ва асраб-авайлаш борасида самарали ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Улардан бири фаол жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш ҳамда экологик ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни янада кучайтиришдир.
Оҳангарон тумани, «Тошариқ» МФЙ, «Истиқбол» кўчасида яшовчи фуқаро Б.Д. соғлом ўсиш ҳолатидаги 2 туп шотут, 2 туп ёнғоқ ва 1 туп тол дарахтларини ҳеч қандай рухсатномасиз ноқонуний равишда таг қисмидан кесиб ташлагани аниқланди. Ҳуқуқбузар кесилган дарахт бўлакларини «Исузу» русумли юк машинасига юкланаётган вақтида ашёвий далиллар билан бирга қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан инспекторлар томонидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди. Табиатга етказилган зарар 260 млн сўмни ташкил этди. Автотранспорт воситаси эса МЖтКнинг 291-моддаси тегишли бандига асосан вақтича жарима майдонига жойлаштирилди.
Иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент вилоят прокуратурасига юборилди.
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔115
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил
Экологияда сунъий интеллект
🕔14:33, 14.08.2026
✔97
Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвестиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади
🕔15:12, 23.07.2026
✔118
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
Батафсил