Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилСамарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ишонч телефонига Нарпай тумани «Мушкент» маҳалласи фуқаролари томонидан мурожаат келиб тушди.
Ушбу мурожаат Каттақўрғон ва Нарпай туманлари Экология бўлими давлат инспекторлари ҳамда ушбу маҳалла фуқаролари иштирокида ўрганилди. Ўрганиш давомида Каттақўрғон тумани Боғот маҳалласида яшовчи фуқаро шу туманнинг «Найман» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёси ўзанидан ўзбошимчалик билан ноқонуний тарзда қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, юк машиналарига ортиб бераётгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК тегишли моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари — 10 миллион 200 минг сўм жарима белгиланди.
Шунингдек, Нарпай туманида ўтказилган яна бир рейд давомида туманнинг «Мустақиллик» МФЙда яшовчи фуқаро С.Р. ўз бошқарувидаги экскаватор билан шу маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёси ўзанидан қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиб, юк ташувчи машиналарга юклаб бераётгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан С.Р.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 20 баробари — 6 миллион 800 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди. Шунингдек, табиатга 1 млн 1 172 минг сўм зарар етказилгани аниқланди. Ҳуқуқбузар жами 7 млн 972 минг сўм тўлайдиган бўлди.
Экология вазирлиги
матбуот хизмати
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил