Етти кун      Бош саҳифа

Соғлом келажакка бефарқ эмасмиз

Ўзбекистоннинг келажагини белгилайдиган муҳим воқеалардан бири – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига қизғин тайёргарлик ишлари давом этмоқда.

Соғлом келажакка  бефарқ  эмасмиз

Бу йилги сайлов жараёни янгиликларга бой бўлиши кутилмоқда. Сайловга тайёргарлик, сайловчиларга жараён ҳақида етарлича маълумотлар бериш, сайлов варақаларини тўлдириш тартиби билан таништириш борасида мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси, Ўзбекис­тон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан «Сайлов ва ёшлар» шиори остида сиёсий партиялар ва ёшлар ўртасида ўтказилган муҳим учрашув шу каби масалалар хусусида бўлди.
Учрашувда, айниқса, бу йил биринчи марта сайловда иштирок этадиган ёшларга сайлов тартиб-қоидалари атрофлича тушунтирилди. Сайловчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди.
Мамлакатнинг барқарор ривожланишини таъминлашда Ўзбекистон Экологик партияси илгари сураётган ғоялар долзарб ва аҳамиятли эканини таъкидлаган ёшлар 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайлов жараёнига фаол қатнашиш истагини билдиришди.
Сирдарё вилоятида 153,4 минг йигит-қиз бу йилги сайлов жараёнларида иштирок этиши кутилмоқда. Сайлов – ёшлар учун нафақат овоз бериш, балки ўз келажагини белгилаш учун катта имкониятдир.

«Таклифларимиз дастурдан ўрин олди»

Ўзбекистон Экологик партия­сининг «Табиат учун бирлашайлик!» шиори остидаги Сайловолди дастурида Оролбўйи минтақаси аҳолиси учун муносиб яшаш шароитларини яратиш бўйича қатор таклифлар илгари сурилмоқда.
Оролбўйи минтақасида инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўп томонлама ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш ниҳоятда долзарбдир. Шу боис Ўзбекистон Экологик партияси минтақадаги йирик нодавлат ташкилотлардан бири сифатида табиий ресурслар, биохилма-хилликни сақлаб қолишга эришишни мақсад қилган.

Шунингдек, экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатувчи лойиҳалар, технологиялардан босқичма-босқич воз кечиш, ичимлик сув, тоза ҳаво ва бошқа тақчиллиги ортиб бораётган табиий ресурсларни асрашга қаратилган ҳамкорликни кенгайтириш, амалдаги қонунчиликни минтақа ва миллий манфаатлардан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш таклифлари ҳам Сайловолди дастуридан ўрин олган.

Оролбўйи минтақасини ривожлантиришга доимий равишда катта эътибор қаратиб келган партиянинг шу каби таклифлари Қорақалпоғистон аҳолиси томонидан фаол қўллаб-қувватланмоқда. 
— Кутилаётган сайловларга катта мақсадлар билан кириб келган Ўзбекистон Экологик партиясининг Сайловолди дастури бўйича атрофлича маълумотларга эга бўлдик, — дейди Қорақалпоқ давлат университети биология факультети декани Якуб Аметов. — Муҳокама жараёнида нафақат экологик, балки ёшлар, хотин-қизларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиришга қаратилган таклифларимизни ҳам бердик. Албатта бу таклифларимиз партиянинг сайловолди дастурига киритилганидан мамнунмиз.
Муҳим ташаббуслар эътироф этилди

Ўзбекистон Экологик партия­сининг Сайловолди дас­тури Навоийлик ёшлар томонидан ҳам қизғин муҳокама қилинди. Дастурда илгари сурилган ҳар бир масала бугунимиз ва келажак учун жуда муҳим ва долзарб аҳамият касб этиши эътироф этилди.
– Дастур ҳаётимизнинг деярли барча соҳаларини қамраб олгани билан аҳамиятлидир, – дейди ЎЭП Навоий вилояти кенгаши «Ёшлар қаноти» етакчиси Сардор Исломов. – Айниқса, мамлакатнинг йўл инфратузилмасини янада яхшилаш, унда ички ёнув двигатели билан ҳаракатланадиган автотранспорт ҳажмини экологик хавфсиз уловлар ҳисобига камайтириш, велосипед ва пиёдалар йўлакчалари учун қулай шароитлар яратиш ҳақидаги ташаббуслар бизда катта таассурот қолдирди. Шунинг­дек, дастурдан ўрин олган озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи ҳам инсон саломатлиги, соғлом турмуш тарзи учун жуда муҳим ва ўз вақтида кўтарилган ташаббус деб биламан.
Навоийлик ёшлар давлат муассасалари объектлари, кўп квартирали уйлар ва майдони 1000 м2дан ортиқ бўлган объектлар учун энергия тежовчи технологияларни ўрнатишни мажбурий этиб белгилаш, атроф-муҳитга етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолашда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш амалиётини йўлга қўйиш каби долзарб ташаббусларни ҳам қўллаб-қувватлашди.
ЎЭП Марказий Кенгаши
Ахборот хизмати
 




Ўхшаш мақолалар

Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

🕔14:34, 22.10.2026 ✔28

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

Батафсил
Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

🕔14:33, 22.10.2026 ✔27

«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

Батафсил
Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

Ҳар ниҳолга эътибор зарур

🕔13:18, 15.10.2026 ✔91

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сайловчилар билан  очиқ  мулоқот

    Сайловчилар билан очиқ мулоқот

    Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.

    ✔ 28    🕔 14:34, 22.10.2026
  • Янги Фарғона маҳалласида  хайрли ташаббус

    Янги Фарғона маҳалласида хайрли ташаббус

    «Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.

    ✔ 27    🕔 14:33, 22.10.2026
  • Ҳар ниҳолга  эътибор зарур

    Ҳар ниҳолга эътибор зарур

    «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.

    ✔ 91    🕔 13:18, 15.10.2026
  • Метрополитенда йўловчилар учун  шароитлар ўрганилди

    Метрополитенда йўловчилар учун шароитлар ўрганилди

    Депутатлар ва масъуллар метро бекатларида йўловчиларга хизмат кўрсатиш жараёнлари, мавжуд инфратузилма ҳолати ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

    ✔ 109    🕔 13:17, 15.10.2026
  • Қибрай туманида  ўрганиш ишлари олиб борилди

    Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди

    Партия фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бошчилигида Қибрай туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.

    ✔ 115    🕔 15:00, 08.10.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар