Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилСамарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Пахтачи туман бўлими томонидан навбатдаги назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Рейд давомида туманнинг «Тинчлик» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро М.Р. томонидан маҳалла ҳудудидаги бир туп терак дарахти ўзбошимчалик билан кесиб ташлангани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 79-моддаси 1-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари – 8 млн 500 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. М.Р. жарима билан бирга ўсимлик дунёсига етказилган зарарни ҳам (680 минг сўм) тўлайдиган бўлди.
Маълумот учун, республикамизда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг кесилишига мораторий жорий этилган бўлиб, дарахтларни тегишли рухсатларсиз кесиш қатъиян ман этилади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил